Қайднома

Қидирув

«Реал» «Ювентус» билан ўйинда ғалаба қозонди ва бошқа ўртоқликлар ҳақида

«Реал» «Ювентус» билан ўйинда ғалаба қозонди ва бошқа ўртоқликлар ҳақида

  05.08.2018 11:01
  0
  561
«Реал» «Ювентус» билан ўйинда ғалаба қозонди ва бошқа ўртоқликлар ҳақида

Европанинг кўзга кўринган клублари мавсумлар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишгмоқда. Кутилмаган натижалардан бири “Наполи” иштирокидаги ўйинда қайд этилди. Неаполликлар “Ливерпуль” клубига йирик 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Испаниянинг камтаргина “Жирона” клуби эса “Тоттенхэм”дан 4:1 ҳисобида устун келди.


Ўртоқлик ўйинлари

Ливерпуль Англия – Наполи Италия 5:0 (2:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 4 Милнер, 2:0 – 9 Вейналдум, 3:0 – 58 Салоҳ, 4:0 – 73 Старриж, 5:0 – 77 Морено.

Ливерпуль – Алиссон, Гомес (Phillips, 76), Робертсон (Морено, 62), Клайн (Александер-Арнолд, 62), ван Дейк, Вейналдум (Жонс, 62), Милнер (Фабиньо, 56), Кейта (Ориги, 71), Мане (Старриж, 62), Салоҳ (Соланке, 62), Фирмино (Шакири, 46).

Наполи – Карнезис, Кулибали (Кирикеш, 71), Хюсай, Луперто (Мариу Руй, 46), Альбиоль (Максимович, 59), Гамшик (Уна, 63), Аллан, Кальехон (Диавара, 63), Фабиан Руис (Рог, 62), Инсинье (Верди, 63), Милик (Инглезе, 62).

 

Арсенал Англия – Лацио Италия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 18 Нелсон, 2:0 – 64 Обамеянг.

Арсенал – Лено, Холдинг (Мавропанос, 78), Чемберс (Папастатопулос, 78), Лихтштайнер (Бельерин, 62), Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Эль-Ненни, 62), Жака (Озил, 62), Ивоби (Мхитарян, 62), Ляказетт (Смит-Роу, 78), Нкетиа (Обамеянг, 46), Нелсон (Гандузи, 46).

Лацио – Прото, Ачерби (Габаррон, 71), Раду (Луис Фелипе, 62), Баста (Баштуш, 71), Уоллес (Касерес, 71), Мурджиа (Милинкович-Савич, 62), Лулич (Дурмиси, 62), Луис Альберто (Катальди, 71), Пароло (Корреа, 71), Лейва (Бадель, 71), Кайседо (Нету, 71).

Огоҳлантириш: Холдинг (77).

 

Жирона Испания – Тоттенхэм Англия 4:1 (2:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 13 Лукас Моура, 1:1 – 22 Хуанпе, 2:1 – 34 Лосано, 3:1 – 53 Порту, 4:1 – 61 Алейш Гарсия.

Жирона – Буну (Вито, 85), Муньеса (Алькала, 72), Хуанпе (Рамальо, 82), Эспиноса (Планас, 73), Porro (Андзуана, 82), Алейш Гарсия (Кочорашвили, 84), Гранель, Гарсия (Монтес, 83), Тимор (Понс, 65), Порту (Адай, 70), Лосано (Сони, 66).

Тоттенхэм – Ворм (Гассанига, 46), Эйома (Танганга, 82), Дэвис, Орье (Уокер-Питерс, 46), Эймос (Трейси, 81), Марш (Боуден, 83), Георгиу, Нкуду (Динзейи, 63), Скипп, Лукас Моура (Льоренте, 46), Сон Хён Мин (Магома, 81).

Огоҳлантиришлар: Гарсия (35), Гранель (44), Муньеса (45), Сони (66).
***

«Реал» Халқаро чемпионлар кубогида «Ювентус»га қарши ўйнади. АҚШнинг Мэриленд штатидаги Лэндовер шаҳрида жойлашган «Федэкс Филд» стадионида кечган учрашув испанлар клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 12-дақиқада, «Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйиши билан очилди. Испанлар клуби биринчи бўлим охирида Гарет Бэйлнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда «Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио дубль қайд этди. Унга биринчи голида ушбу ўйинда дебютини ўтказган Винисиус Жуниор голли узатма берди.

Турнирдаги кейинги ўйинни «Реал» 8 август куни «Рома»га қарши ўтказади.

International Champions Cup
Реал Мадрид Испания – Ювентус Италия 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 12, автогол Карвахаль, 1:1 – 39 Бэйл, 2:1 – 47 Асенсио, 3:1 – 56 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас (Лунин, 64), Начо (Эдегор, 77), Регилон, Карвахаль (Одриосола, 46), Хавьер Санчес (Леон, 78), Иско (Асенсио, 46), Вальверде, Себальос (Майораль, 64), Кроос (Льоренте, 46), Бэйл (Васкес, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 46).
Ювентус – Шченсни (Перин, 63), Кьеллини (Бардзальи, 72), Бенатия (Ругани, 63), Де Шильо, Алекс Сандро, Маркизио, Пьянич (Фернандес, 71), Бернардески, Хедира (Фаджоли, 46), Жоау Канселу, Фавилли (Матеус Перейра, 63).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (6), Алекс Сандро (33), Регилон (81).


***

Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Милан» «Барселона» устидан ғалабага эришди. АҚШдаги Санта-Кларе шаҳридаги «Левайз» стадионида кечган учрашув италияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.  

Ўйиндаги ягона гол был иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар якунида урилди. 93-дақиқада миланликлар ҳужумчиси Андре Сильва аниқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, «Милан» турнирдаги илк ғалабасини нишонлади, жамоа 3 ўйинда 4 очкони қўлга киритди. «Барселона» эса турнирни ғалабасиз якунлади. Биринчи ўйинда каталонлар «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни пенальтилар сериясида мағлуб этишганди, аммо регламент бўйича бу ғалаба жамоага фақат бир очко беради. Кейинги ўйинни Италиянинг бошқа бир клуби «Рома»га қарши ўтказган Эрнесто Вальверде шогирдлари 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

International Champions Cup 
Милан Италия – Барселона Испания 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Андре Силва.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес (Антонелли, 61), Калабрия (Абате, 61), Мусаккьо (Сапата, 79), Локателли (Маури, 61), Чалханоглу, Борини (Халилович, 62), Кессиэ, Сусо (Бонавентура, 79), Кутроне (Андре Силва, 61).
Барселона – Силлессен (тер Стеген, 46), Лангле, Марлон (Мингеса, 77), Миранда, Серджи Роберто, Артур, Рафинья (Абель Руис, 77), Малком, Нелсон Семеду, Мунир, Пако Алькасер (Пуч, 46).
Огоҳлантиришлар: Лангле (49), Чалханоглу (57), Кессиэ (66), Маури (72).


Манба: Championat.asia, kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz