Қайднома

Қидирув

Иккинчи таркибдаги Олимпия терма жамоамиз ютқазди

Иккинчи таркибдаги Олимпия терма жамоамиз ютқазди

  05.08.2018 19:03
  0
  630
Иккинчи таркибдаги Олимпия терма жамоамиз ютқазди

Хабарингиз бор Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз ҳозирда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ишитрок этиш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса айни кунларда Вьетнамдаги "Vinaphone-2018" халқаро мусобақасида иштирок этяпти.

Биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган футболчиларимиз иккинчи ўйинда Фаластин олимпия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Фаластинликлар томонидан киритилган 2 та голга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 та гол билан жавоб бера олди. Гол муаллифи - Нурилло Тўхтасинов.
Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.
Вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинни 7 август куни мусобақа мезбони Вьетнамга қарши  ўтказишади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz