Қайднома

Қидирув

Яшавор укам!

Яшавор укам!

  06.08.2018 11:47
  0
  941
Яшавор укам!

Равшан Эрматовдан ҳар қанча фахрлансак бўлади. Ахир у ЖЧда ўйин бошқариш бўйича мутлақ рекордчи! Тасанно, Равшанжон, яшавор укам...



Жаҳон тан олди Равшан Эрматовни,

Ҳакам чун яратганким, Оллоҳ уни,

Спорт машғулотин билиб фойдасин,

Қўлдан бермай, йўқотмайин фурсатни,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам,

Ҳимматингга офарин, яшавор укам!



Турли тилларни билар, қилар мулоқот,

Дилларни билиш Оллоҳдандир мукофот,

Қуйидан юқорилаб, кучиб зафарлар,

Руҳин туширмади, кўрса ҳам талофат,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам,

Ҳимматингга офарин, яшавор укам!



Сенла ўзбек шаъни чиқди юксакка,

Кураш боис армонинг етди тилакка,

Кўп бора чиқиб жаҳон аренасига,

Ишонмади, суянмади ҳеч тиргакка,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам,

Ҳимматингга офарин, яшавор укам!



Меҳнатла ўзбекнинг мард ўғлони,

Мақтов бўлди топганию тутгани,

Такрор-такрор ишлади бут,

Шундан ошди шуҳрат ва шаъни,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам,

Ҳимматингга офарин, яшавор укам!



Ёшларни қўллаяпти Юртбошимиз,

Деганлар: «Сизлар - кўкка етажак бошим»,

Ҳакамимиз жаҳонда етакчи жарчи,

Ўрнатди ЖЧда рекорд, ғурурим,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам

Ҳимматингга офарин, яшавор укам



Эргаш Атойинг тағин тилайди омад,

Ошсин бундан-да нуфузинг беадад,

«Оқ олтин»дек оқ юрагингдан айланай,

Ол, олдирма, юксал, тушма пастга,

Бўла олди Равшан Эрматов - ҳакам,

Ҳимматингга офарин, яшавор укам!

Эргаш АТОЕВ, Қизилтепа тумани


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz