Қайднома

Қидирув

Абдураҳмон Абдулҳақов «Навбаҳор» мухлисларидан узр сўради

Абдураҳмон Абдулҳақов «Навбаҳор» мухлисларидан узр сўради

  05.08.2018 22:43
  0
  494
Абдураҳмон Абдулҳақов «Навбаҳор» мухлисларидан узр сўради

PEPSI Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» ҳамда «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳсида фарғоналиклар фойдасига иккинчи голни киритган Абдураҳмон Абдулҳақов голни «Навбаҳор» жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади ва ушбу вазият меҳмон жамоа мухлисларини эътирозига сабаб бўлди.

Бу эса мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузилганлиги кўрсатади. Натижада ПФЛ Абдулҳақовни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, «Навбаҳор» мухлисларидан узр сўради:

- Ўйин вақтида футболчи кучли ҳис-хаяжонлар оғушида бўлади. Айниқса гол киритилган вақтида ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлаш бироз қийин кечади.

Дербида жамоамиз учун муҳим бўлган голни киритганимдан сўнг мана шундай хис хаяжонларга берилиб, голни нишонлаш вақтида беихтиёр рақиб мухлислари томон югурдим.

Бу эса нотўғри қарор эди. Шу сабаб «Навбаҳор» жамоасининг жонкуяр мухлисларидан бу ишим учун узр сўрайман. Наманганликларнинг келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан, - деди Абдулҳақов.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz