Қайднома

Қидирув

Швайнштайгер 35 метрдан гол урди

Швайнштайгер 35 метрдан гол урди

  06.08.2018 10:12
  0
  488
Швайнштайгер 35 метрдан гол урди

АҚШнинг «Чикаго Файр» клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер  MLSнинг навбатдаги тури доирасидаги «Реал Солт-Лейк» жамоасига қарши кечган учрашувда узоқ масофа, яъни 35 метр чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олди. Мазкур ўйин шарҳини турнир канали - расмий YouTubeда томоша қилиш мумкин.

Учрашувда 1:0 ҳисобида «Реал Солт-Лейк» жамоаси олдинда бораётган бир пайтда 34 ёшли  Швайнштайгер жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди ва унинг зарбаси аниқ чиқиб, тўп дарвоза тўридан жой олди.  Мазкур голдан сўнг, ҳисоб тенглашди, аммо баҳснинг 75-дақиқасида «Реал Солт-Лейк» аъзоси Дамир Крайлах ҳисобдаги фарқни оширди. Натижада учрашув «Чикаго Файр»нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Швайнштайгер Мюнхеннинг «Бавария»  ва Англиянинг  «Манчестер Юнайтед» клубларидаги ёрқин фаолияти билан футбол мухлисларига яхши таниш. У 2014 йили Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони унвонини  қўлга киритганди.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz