Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: «Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга ваъда бераман»

Эктор Купер: «Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга ваъда бераман»

  06.08.2018 20:13
  0
  704
Эктор Купер: «Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга ваъда бераман»

Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинди. Қуйида матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга мураббийнинг жавоблари билан танишишингиз мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан дастлаб қандай ишларни амалга оширасиз?

- Аввало футболчилар, футболга алоқадор инсонлар ҳамда ОАВ вакиллари билан танишаман, ички чемпионат ўйинларини кўраман. Яъни ишимни танишишдан бошлайман.

Барча ислоҳотлар аста секинлик билан бошланади. Тезда мўъжизалар кутиш тўғри эмас. Ўз мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз.

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан неча йилга мўлжалланган шартнома имзоладингиз?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан 3+1 шаклида шартнома имзоладик. Менинг жавобгарлигим фақатгина миллий терма жамоа доирасида бўлади. Лекин бу бошқа ёшдаги терма жамоаларни кузатмайман, дегани эмас. Ўзбекистоннинг қолган терма жамоалари билан ҳамжиҳатликда ишлашга умид қиляпман.

- Юртимиз ҳамда ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз? Осиё кубогида Ўзбекистондан қандай натижа кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча футболчилар билан танишяпман. Албатта ижобий натижалар кўрсатишга ишончим бор. Акс ҳолатда сизнинг терма жамоангиз билан шартнома тузмасдим.

- Жаноб Купер Сиз Ўзбекистонда истиқомат қиласизми ёки маълум бир вақтлардагина юртимизга ташриф буюрасизми?

Мураббийлик штабингиздан ўзбек мураббийлар ҳам жой олишадими?

- Мен Ўзбекистонда яшаб, терма жамоада иш олиб бораман.Орада  Испанияга ва Аргентинага бориб келиб туришим мумкин. Аммо асоcий яшаш жойим Ўзбекистон бўлади.

Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бунинг учун уларга ташаккур билдириб ўтаман.

Маҳаллий мураббийларга келадиган бўлсак, терма жамоада ишлаш жараёнида улар билан маслаҳатлашишим мумкин. Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман.

Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан уч нафар ёрдамчим жой олишини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар менга рақибларни ўрганиш, футболчиларни кузатиш ва бошқа жабҳаларда ёрдам беришади.

 - Ўйин фалсафангиз билан бўлишсангиз, футболчиларга қараб тактика танлайсизми ёки ўз тактикангизга мос футболчиларни танлайсизми?

 - Менинг фалсафам футболчиларга қараб ўйин схемасини тузиш эмас, балки ўзим тўғри деб ҳисоблаган схемаларга ўйинчиларни мослаштириш ёки шунга мос кучли футболчиларни танлаб олишдир.

- Нима сабабдан Ўзбекистон томонининг таклифига рози бўлдингиз?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома тузишимнинг асосий сабаби Ўзбекистон терма жамоасининг ўз олдига қўйган мақсадларидир.

Яъни Осиё чемпионатидаги ижобий натижа ва азалий орзу бўлган жаҳон чемпионатига чиқиш.

- Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда бера оласизми?

- Жаҳон чемпионати 4 йилликнинг энг катта мусобақаси. Дунёдаги барча терма жамоалар ушбу мусобақада иштирок этиш учун катта ҳажмдаги иш олиб боришади.

Футболда олдиндан натижани аниқ айтишнинг иложиси йўқ. Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга ваъда бераман. Қолганини эса вақт кўрсатади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz