Қайднома

Қидирув

Погбанинг агенти унинг трансфери борасида музокаралар кетаётганини тасдиқлади

Погбанинг агенти унинг трансфери борасида музокаралар кетаётганини тасдиқлади

  07.08.2018 10:39
  0
  481
Погбанинг агенти унинг трансфери борасида музокаралар кетаётганини тасдиқлади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба бошқа клубга ўтиши мумкин. Mundo Deportivo нашрининг журналисти билан суҳбатда 25 ёшли франциялик футболчининг агенти Мино Райола Англияга қайтиб келгани ва Погбанинг трансфери борасида музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Манбанинг хабар беришича, франциялик футболчида икки клуб – «Ювентус» ва «Барселона»дан таклиф бор.

Погба икки клубни солиштириб кўрмоқда. «Барселона»да унинг асосий мақсадларига эришиш – Чемпионлар лигасида ғалаба ва Лео Месси билан ўйнаш имконияти мавжуд.

«Ювентус»да эса Криштиану Роналду билан бирга ажойиб лойиҳа мавжуд, шу билан солиқ билан ҳам муаммолар йўқ.

2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Италияда имидждан келадиган солиқ бўйича ягона нарх белгиланган бўлиб, ҳар йили 100 000 евро қилиб белгиланган.

Трансфер нархи бўйича эса, «Барса»да пуллар бор, чунки улар Гризманни сотиб олиш учун тайёргарлик кўришган эди. «Ювентус» клуби эса Погбани қўлга киритиш учун Миралем Пьяничдан воз кечишга тайёр.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz