Қайднома

Қидирув

«Челси» испаниялик посбон учун 80 миллион евро беришга тайёр

«Челси» испаниялик посбон учун 80 миллион евро беришга тайёр

  08.08.2018 10:15
  0
  578
«Челси» испаниялик посбон учун 80 миллион евро беришга тайёр

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти «Атлетик» ҳамда Испания термаси дарвозабони Кепа Аррисабалагани Тибо Куртуанинг давомчиси сифатида қарамоқда.

Бельгиялик посбон мавсум оралиғида лондонликлар сафини тарк этишга аҳд қилган ва фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи.

As порталининг маълумотига кўра, «кўклар» раҳбарияти 23 ёшли Аррисабалага учун унинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 80 миллион евродан воз кечишга тайёр.

«Челси» энди испаниялик футболчини кўндириши лозим ва у АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмас. Январда Кепа «Атлетик» билан битимини 2025 йилгача узайтирганди.

Унга Лондонда юқори маош ва жамоа янги бош мураббийи Маурицио Саррининг лойиҳасидаги муҳим ўрин таклиф қилинган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz