Қайднома

Қидирув

Ковачич «Челси»га ўтишга яқин турибди

Ковачич «Челси»га ўтишга яқин турибди

  08.08.2018 14:14
  0
  521
Ковачич «Челси»га ўтишга яқин турибди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич «Челси»га ўтишга яқин турибди.

Томонлар 24 ёшли футболчининг ижарасини деярли келишиб олишди. Ковачич «Реал» билан машғулот ўтказишни бош тортгани ҳақида хабар берган эдик.

Ковачични ижара қўйиб юбориш усули «Реал» клуби вакилларига ҳам манзур келди, чунки мадридликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи. Трансфер ҳақида яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалги хабарларга кўра, қироллик клуби «Челси» клуби посбони Тибо Куртуани сотиб олмоқчи ва у ҳам ўз навбатида жамоа билан машғулотларда иштирок этишдан бош тортмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz