Қайднома

Қидирув

Айб ижроия қўмитасидами?

Айб ижроия қўмитасидами?

  09.08.2018 11:50
  0
  457
Айб ижроия қўмитасидами?

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг маълум қилишича, 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш бўйича ижроия қўмитаси унинг Қатар турнирга мезбонлик қилишга лаёқатли эмаслиги ҳақидаги тавсияларини эътиборсиз қолдирган. Айни вақтда 82 ёшда бўлган швейцариялик собиқ амалдорнинг айтишича, Қатарнинг ғалабаси ноқонуний келишувлар ва ижроия қўмитаси аъзоси Мишель Платинига ўтказилган сиёсий босимлар натижасидир. 2015 йилда коррупцион можаро туфайли футболдан умрбод четлатилган Йозеф Блаттер «Менинг ҳақиқатим» номли китобида ижроия қўмитаси аъзолари мундиал мезбонлигига даъвогар мамлакатларнинг ҳисоботларини ўқимагани, чунки улар кимга овоз беришлари кераклиги олдиндан маълум бўлгани ҳақида ёзади. «Агар биз бу ҳисоботларни синчиклаб ўргансак, жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилмаслиги кераклигини биламиз. Қатарнинг Франция авиациясига миллиардлаб евро киритиши ва «ПСЖ» клуби сотиб олиниши билан ЖЧ-2022 мезбонлиги қўлга киритилиши ўртасида боғлиқлик борми, йўқми, ундан кейин нима бўлган, буни билмайман ва билишни ҳам истамайман», - деб ёзган Блаттер ўз китобида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz