Қайднома

Қидирув

Мутахассис ва фахрийлар футболимизнинг ёрқин даври ҳақида...

Мутахассис ва фахрийлар футболимизнинг ёрқин даври ҳақида...

  10.08.2018 06:43
  0
  560
Мутахассис ва фахрийлар футболимизнинг ёрқин даври ҳақида...

Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блогида муайян ўйинчи ёки футболимиздаги ёрқин лаҳзалар ҳақида турли сўровлар ўтказиш анъана тусини олган.

Бу сафар футболга алоқадор шахслар миллий жамоамизнинг қайси ўйини умрбод ёдда қолиши мумкинлиги ҳақида фикр билдиришди.

Маъмур Мамадалиев («Локомотив» ФК мухлислар ва ОАВ билан ишлаш хизмати раҳбари): - Шу пайтгача кўплаб муҳим, чиройли ўйинлар гувоҳига айландим, улар хотирамга муҳрланган. Шулар орасида Осиё чемпионати (U-23)даги ғалаба, Осиё кубоги-2011даги иштирок ҳам бор.

Айниқса, Қатардаги мусобақанинг Ўзбекистон иштирокидаги дастлабки ўйинида эртакнамо муҳит ҳукм сурганди. Ғаройиб очилиш учрашуви, Одил Аҳмедовнинг суперголи, Абрамовнинг кўз ёшлари. Вадим Карленович қўл остидаги жамоа ҳамжиҳатликда тўп сурганди. Айнан ўшанда биз ҳамон яхши кўрадиган бетакрор терма шаклланганди.

Бахтиёр Раҳимов («Узбекская кухня» блоги муаллифи)

Япония - Ўзбекистон - 0:1! Миллий жамоамизнинг номдор рақиби устидан қозонган илк ғалабаси. Боз устига, бу ютуқ сафарда, иккинчи таркиб билан, намунали ҳужум самараси ўлароқ қўлга киритилганди.

Афсуски, ўша ғалаба голи муаллифи - Александр Шадрин ҳозир орамизда эмас, бироқ унинг хотираси ўзбек футболи мухлислари ёдида умрбод сақланиб қолади. Японияда эришилган ғалабадан сўнг термамиз 1-ўрин билан кейинги босқичга чиққанди.

Ўшанда жамоамиз нафақат натижага эришган, балки кучли рақибдан устунликка эришиш мумкинлигини кўрсатганди. Бу ҳақиқатан ажо-йиб футбол эди, ҳозирги термамиздан ҳам шундай ўйин кутиб қоламиз.

Бобур Акмалов (спорт журналисти)

Ҳаётим давомида миллий жамоамизнинг кўплаб ютуқ ва мағлубиятларига гувоҳ бўлдим. Улар орасида Осиё ўйинлари-1994даги зафар ёки Ливандаги ўта бўш ўйин ҳам бор. Термамизни шу пайтгача кўплаб хорижлик мураббийлар бошқаришди: Непомняший, Сальков, Геде, Да Сильва, Хоугтон.

Аммо энг ёрқин дамлар Осиё кубоги-2011 пайтига тўғри келган. Ўзбекистон миллий жамоаси Вадим Абрамов бошчилигида ўйин сифати бўйича катта ютуққа эришганди. Ўйлашимча, ҳозирга қадар Абрамов пайтидагидан кучлироқ терма бўлмаган. Ўшанда жамоамиз кўп жиҳатларда бошқалардан ажралиб турганди.

Қосимов, Лебедев, Ширшов, Шацких сингари етакчиларимизнинг меҳнатларини камситмаган ҳолда айтаман - 2011 йилги жамоа энг ёрқин ўйин намойиш этган. Биласизми, кўпинча рационал, эҳтиёткор футбол кўрсатадиган жамоалар кўпроқ ютуққа эришади. Аммо мен ҳужумкор ўйинни маъқул кўраман ва бизга 4-ўринни туҳфа этган Қатардаги мусобақани танлайман.

Александр Хорин (футбол статистикачиси): - 1994 йилги Осиё ўйинлари ярим финалидаги Жанубий Кореяга қарши кечган баҳс кўпроқ ёдимда қолган. Ўйин жуда қийин ўтганди. Ёдингизда бўлса, ўшанда рақибларимизга Анатолий Бишовец мураббийлик қилганди. Мазкур учрашувгача ушбу терма барча рақибларини енгаётганди, бу сафар эса эплолмади...

Ҳаммасини Азамат Абдураимовнинг ягона голи ҳал қилди. Ўша вазият кўпчилик учун мантиқан нотўғридек туюлиши мумкин - зарба кучли эмасди, бироқ тўп кутилмаганда сакради ва кореяликлар дарвозабони уни тўсолмади. Ҳамма гап шундаки, бизнинг посбон Юрий Шейкин учун бундай зарбалар ҳеч нарса эмасди...

Ўшанда сўнгги дақиқалар йигитларимизнинг маҳоратини кўрсатиб берганди. Гарчи термамиз астойдил ҳимоялансада, ҳар бир қарши ҳужум хавфли эканлигини Бишовец ҳам тушуниб турарди. Енгиллик ва маҳорат ҳиссиёти финалда ҳам қўл келиб, Хитой термасига қарши баҳсда миллий жамоамиз хотиржам тарзда ғалаба қозонди - 4:2.

Евдоким Раимов («Узбекская кухня» лойиҳаси асосчиси): - Кимларгадир ғалати туюлса ҳам айтаман, термамиз ҳамиша сифатли ва кучли футбол намойиш этган. Гарчи 90-йиллардаги ўйинларни кўрмаган бўлсамда, 2000 йилдан кейинги учрашувлар хотирамга муҳрланган.

2004 йилги Осиё кубогида Қосимовнинг қаҳрамонлик кўрсатиб, жамоани чорак финалга тортгани, Леонид Кошелевнинг ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида адашгани, тоғамнинг мағлубиятдан сўнг йиғлаганини яхши эслайман.

Шунингдек, бошқа ҳамкасбларим тилга Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги даврни унутиб бўлмайди, Улуғбек Бақоевнинг иорданияликлар дарвозасига урган иккита голини ҳам. Қолаверса, ўз уйимизда Қувайт термасига 1:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда иродали ғалабани нишонлаганимиз ҳам ёдимда.

Бу муваффақиятлар самараси ўлароқ, бизни қитъада ҳурмат қилишади. Аммо ўзбек футболи мухлислари ўз суюклиларининг жаҳон чемпионатидаги ўйинини кўришга муносиб. Қанчалик талабчан бўлмасин, бизнинг ишқибозлар қувончли дамларни ҳам эсдан чиқаришмайди. Ахир ёрқин лаҳзалар барибир, кўп кузатилган. Шунчаки, нохуш дамлар узоқроқ муддат хотирада сақланиб қолади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz