Қайднома

Қидирув

«Пахтакор-79» жамоаси хотираси ёдга олинди

«Пахтакор-79» жамоаси хотираси ёдга олинди

  11.08.2018 13:35
  0
  828
«Пахтакор-79» жамоаси хотираси ёдга олинди

Бугун эрталабдан 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган 17 нафар пахтакорчилар хотирланди.

Дастлаб ўзбек футболи жамоатчилиги «Пахтакор» стадиони ҳудудида жойлашган «Пахтакор-79» ёдгорлиги олдида тўпланди ва унда авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган марҳумлар эсга олинди.

«Пахтакор» стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар дунёдан кўз юмган жамоа аъзолари шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун «Боткин» қабристонига ташриф буюришди. Ёдга олиш тадбирларида клуб раҳбарияти, марҳумларнинг оила аъзолари ва дўстлари, ЎФА ва ПФЛ масъуллари, мухлислар, турли клублар вакиллари иштирок этишди.

«Пахтакор-79» хотираси қалбимизда абадий яшайди. «Пахтакор» футбол клуби уларни доим ёд этади!


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz