Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Рамоснинг «қилиғи» болалар учун ёмон ўрнак»

Юрген Клопп: «Рамоснинг «қилиғи» болалар учун ёмон ўрнак»

  12.08.2018 08:54
  0
  555
Юрген Клопп: «Рамоснинг «қилиғи» болалар учун ёмон ўрнак»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ғалаба қозониш учун ҳамма нарсага боришини айтиб ўтди.

«Мен учун муҳими қандай ғалаба қозониш. Албатта, мен чемпионлар лигасини ютиш истагида эдим ва менинг жамоам қўпол ўйнаб ғалаба қозонса кубокни қайтариб ҳам бермас эдим. Рамоснинг ўз медалини қайтариб беришини кутмайман, бироқ у ўзининг қилган ишини ўйлаб кўриши лозим.

Балким бу тасодиф бўлиши мумкин, аммо Салоҳ энг юқори формасида жароҳат олди. Кўпчилик шунақаси бўлиб туради дейиши мумкин. Лекин бу болалар учун ёмон ўрнак. Агар биз уларга ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилиш кераклигини ўргатсак, мен 40 йилдан сўнг ушбу сайёрани тарк этишдан хурсанд бўлар эдим.

Мен яхши омадсизман? Йўқ. Биз Рамоснинг қилган иши ҳақида гапиришимиз керак, чунки унинг иши бир аввал финал натижасига таъсир ўтказган эди.

«Реал» ЕЧЛ да ғалаба қозонишга ҳақли, ҳеч ким буни шубҳа остига олмайди. Лекин сиз майдонда Рамос билан бўлган воқеаларни кўрмоқчимисиз? Мен ўйлайманки, йўқ», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz