Қайднома

Қидирув

АПЛ: бош бош ролга чиққан ўйинда «Тоттенхэм» ғалаба қозонди

АПЛ: бош бош ролга чиққан ўйинда «Тоттенхэм» ғалаба қозонди

  11.08.2018 18:26
  0
  539
АПЛ: бош бош ролга чиққан ўйинда «Тоттенхэм» ғалаба қозонди

Англия премьер лигаси 1-тури доирасидаги бугунга белгиланган биринчи баҳс ўз поёнига етди.

«Сент-Жеймс Парк» стадионида бўлиб ўтган «Ньюкасл» ҳамда «Тоттенхэм» ўртасидаги учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Ян Вертонген қийин вазиятда боши билан зарба бериб ҳисобни очди. 11-дақиқага келиб Хоселу ҳам боши билан гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.

Аммо мезбонларнинг хурсандчилиги кўпга чўзилмади. Аниқроғи, 18-дақиқада Деле Алли бош билан яна бир гол киритиб, «Тоттенхэм»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим шиддат бобида биринчисидан қолишмади, аммо гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Гоҳида ҳужумчилар оқсашган бўлишса, гоҳида дарвозабонларнинг моҳирона ҳаракатлари эвазига дарвозалар ишғол қилинмади.

Шундай қилиб, фақат бошда голлар киритилган ўйин «Тоттенхэм»нинг ғалабаси билан якунланди.

АПЛ. 1-ТУР

НЬЮКАСЛ – ТОТТЕНХЭМ - 1:2 (1:2)

11 август, «Сент-Жеймс Парк»

Голлар: 0:1 – 8 Вертонген, 1:1 – 11 Хоселу, 1:2 – 18 Алли.

Ньюкасл: Дубравка, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Кларк, Ритчи (Атсу, 69), Шелви, Диаме, Кенеди, Перес (Муто, 81), Хоселу (Рондон, 59).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Вертонген, Дайер (Эймос, 88), Сиссоко, Эриксен, Лукас Моура (Дембеле, 68), Алли (Сон Хын Мин, 80), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дайер (42), Хоселу (58), Кейн (68), Диаме (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz