Қайднома

Қидирув

Превью: "Навбаҳор"-"Бухоро"..."Олтин" очколар учун сўнгги жанг-ми?

Превью: "Навбаҳор"-"Бухоро"..."Олтин" очколар учун сўнгги жанг-ми?

  12.08.2018 15:31
  0
  486
Превью:

Бугун Pepsi Суперлига 21-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби  ўз майдонида “Бухоро”нинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 51 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 51 баҳсдан 27тасида жамоамиз ғолиб чиққан бўлса, 16та учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

8та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

IMG 9842

"Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 95та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 89 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда жамоамизни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
“Бухоро” Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувнинг 2 тасида ғалаба қозониб, 3та ўйинда мағлубиятга учраган. 

IMG 9828

Наманганда бўлиб  ўтган сўнгги беш учрашув: 
2013 йил  -  “Навбаҳор” -  “Бухоро” – 2:3
2014 йил  -  “Навбаҳор” -  “Бухоро” -   4:1
2015 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро” -   3:1
201 6 йил -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ – 1:2
2017 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ – 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Наманганда бўлиб ўтган 25та баҳснинг 18тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. 
Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз. 
***

Бугун Pepsi Суперлиганинг 21-тури доирасидаги Наманганнинг “Навбаҳор” ва Бухоронинг “Бухоро” клублари ўртасидаги учрашувдан олдин ҳар икки жамоа вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бўлажак баҳсни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар ўйин  комиссари Бахтиёр Намозов ҳамда  ҳар икки клуб вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Унга кўра, мезбонлар бугунги ўйинда қизил рангли либосда майдонга тушадиган бўлишди. Бухороликлар эса тўқ кўк рангли либосдан фойдаланишади. Эслатиб ўтамиз,  “Навбаҳор” – “Бухоро” клублари ўртасидаги  учрашув бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:30да бошланади.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz