Қайднома

Қидирув

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тарихидан

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тарихидан

  12.08.2018 16:06
  0
  488
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тарихидан

“Қўқон-1912” жамоаси Pepsi суперлигаси 21-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.
Ўзаро ўйинлар
“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 25 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 6 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 68:36. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 48, “Қўқон-1912” 21 очкони  қўлга киритган.
Ўтган йили Қўқонддаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:

06.05. 2017 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Сўнгги учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

 

Ҳакамлар

12-август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган супер учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Умуман олганда, Шерзод Қосимов жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги тўртинчи ўйинда фаолият юритади. У бошқарган ўйинларда жамоамиз битта ғалаба, иккита дурангга эришган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Шерзод Қосимов жамоамизнинг АГМКга қарши кечган ҳар икки ўйинида ҳам ишлаган.  “Пахтакор” клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда бу кўрсаткич яна такрорланади.

 

PEPSI Суперлига

21-тур

Қўқон-1912 – Пахтакор

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
***

“Марказий” ўйингоҳда Pepsi суперлиганинг 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бугунги учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бугун бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида ҳам келишиб олинди. Унга кўра, бугунги баҳсда  “Қўқон-1912” жамоаси ҳаворанг формаларда, меҳмонлар “Пахтакор” футболчилари эса сариқ рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабонимиз қизил қора рангли формада ҳаракат қилади. Меҳмонлар дарвозабони эса яшил рангли формаларда майдонга тушадиган бўлди.


Манба: http://kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz