Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Металлург» тезкор голлар эвазига «Қизилқум»дан устун келди

Pepsi Суперлига: «Металлург» тезкор голлар эвазига «Қизилқум»дан устун келди

  12.08.2018 20:44
  0
  401
Pepsi Суперлига: «Металлург» тезкор голлар эвазига «Қизилқум»дан устун келди

Pepsi Суперлига 21-туридан ўрин олган «Металлург» ҳамда «Қизилқум» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли руҳда кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Ислом Исоқжонов 3-дақиқадаёқ тезкор гол билан ҳисобни очган бўлса, 10-дақиқага келиб Зоҳил Абдуллаев орадаги фарқни иккитага етказди.

Меҳмонларнинг жавоб голи эса 82-дақиқада киритилди. Бу вазиятда Элгужа Григалашвили томонидан етказиб берилган тўпни Неманья Йованович дарвозага жойлаб қўйди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 21-ТУР

«МЕТАЛЛУРГ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:1 (2:0)

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Дмитрий Клепиков.

Голлар: Ислом Исоқжонов (3), Зоҳид Абдуллаев (10) - Неманья Йованович (82).

Металлург: Зафар Сафоев, Шаҳзод Шайманов, Ислом Исоқжонов (Суҳроб Нуруллаев, 16), Зоҳид Абдуллаев, Жасур Ҳасанов (Баҳодир Пардаев, 71), Даврон Умуров, Станислав Андреев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Павел Смоляченко, 85).

Қизилқум: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов, Неманья Йованович, Иван Нагаев (Самандар Шодмонов, 61), Салим Мустафоев.

Огоҳлантириш: Зафар Тўраев (51).

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Комиссар: Бахтиёр Маметов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz