Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

  12.08.2018 21:58
  0
  429
АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 1-турини якунлаб берувчи «Арсенал» ва «Манчестер Сити» учрашуви ўз поёнига етди.

Қизиқарли тарзда кечган учрашув ҳужумкор ва шиддатли тарзда ўтди. Лекин «шаҳарликлар»нинг назорати остида кечди дейиш мумкин.

Меҳмонлар ўз услубларига хос тарзда рақибни тўпсиз қолдириш ва тўп назоратидаги устунликка эътибор қаратишди. «Арсенал» эса рақибдан фарқли ўлароқ тўпни олиши билан ҳужумларга отланди.

Шу тариқа 14-дақиқада Рахим Стерлинг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳужумлар сонини янада оширишди. Аммо ҳар қанча уринишмасин «Сити» тартиб борасида рақибидан бир бош устунлик қилиб, гол уриш имконини бермади.

Аксинча 64-дақиқага келиб қарши ҳужумдан фойдаланган меҳмонлар ҳисобдаги фарқни яна биттага оширишди.

Шу тариқа ўйин якунигача ўйин темпини назорат қилган «Манчестер Сити» мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади.

АПЛ. 1-ТУР

АРСЕНАЛ – МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:2 (0:1)

12 август, «Эмирейтс»

Голлар: 0:1 – 14 Стерлинг, 0:2 – 64 Бернарду Силва.

Арсенал: Чех, Мустафи, Папастатопулос, Бельерин, Мэйтленд-Найлз (Лихтштайнер, 35), Гандузи, Джака (Торрейра, 70), Рэмзи (Ляказетт, 54), Мхитарян, Озил, Обамеянг.

Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Гюндоган, Фернандиньо, Марез (де Брюйне, 60), Бернарду Силва, Стерлинг (Сане, 87), Агуэро (Габриэл Жезус, 79).

Огоҳлантиришлар: Стерлинг (4), Папастатопулос (27), Джака (52), де Брюйне (73).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz