Қайднома

Қидирув

Майдонда бобо ва набиралар: Наманганда ҳоким соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди

Майдонда бобо ва набиралар: Наманганда ҳоким соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди

  12.08.2018 22:13
  0
  1235
Майдонда бобо ва набиралар: Наманганда ҳоким соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди

Наманган шаҳридаги 35-умумтаълим мактабининг сунъий қопламали ўйингоҳида “Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида боболар ва набиралардан ташкил топган жамоалар ўртасида Наманган шаҳар ҳокими соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди.   Шаҳар ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамига бағишлаб илк бор ташкил этилган ушбу мусобақада 6 та жамоа ғолиблик учун майдонга тушди.   Кексалар билан ёш авлод ўртасида ўзаро  меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, спорт ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган беллашувларда ҳозирда умргузаронлик қилаётган нуронийларимиз ўз неваралари билан бир сафда тўп суриш имкониятига эга бўлдилар.   Қизиқарли тарзда кечган мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида Исфархон маҳалласининг “Исфархон” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Машраб номидаги маҳалланинг “Бунёдкор” жамоаси ғолиб чиқиб, шаҳар ҳокимининг кубогини қўлга киритди.     Учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда Оби-ҳаёт маҳалласининг “Массагетлар” жамоасидан 4:3 ҳисобида устун келган Машад маҳалласининг “Машад” жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой олди. Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, нуронийлар таклифи асосида асос солинган мазкур мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, спорт ёш танламаслиги, жисмоний тарбия ва спортга ошно тутинган киши ўз устида ҳаракат қилса, ҳаётда асло қоқилмаслигини, қолаверса ҳамиша соғлом танда юришини таъкидлади. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғаларини топширди. Тадбир якунида мусобақа иштирокчилари учун “бир пиёла чой” дастурхони ёзилди.   Оқилхон Дадабоев


Манба: www.namnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz