Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» «Бухоро»га имкон қолдирмади

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» «Бухоро»га имкон қолдирмади

  12.08.2018 22:39
  0
  467
Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» «Бухоро»га имкон қолдирмади

Pepsi Суперлига 21-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Бухоро» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли руҳда кечган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Ўйиннинг 28-дақиқада Жаҳонгир Меҳмонов шериклари билан девор услубида ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам ўзини кўп куттирмади. Аниқроғи, 40-дақиқада ташкил этилган тезкор ҳужумни жарима майдончаси ичида самарали ҳаракат қилган Дарко Никач голга айлантирди.

Иккинчи бўлим ҳам сермазмун тарзда давом этди, аммо гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Шу тариқа наманганлик футболчилар ўз ҳисобларига муҳим уч очкони қўшиб қўйиш билан бирга, ўз майдонларидаги мағлубиятсиз серияни давом эттирадиган бўлишди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 21-ТУР

«НАВБАҲОР» - «БУХОРО» - 2:0 (2:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Андрей Цапенко, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев.

Голлар: Жаҳонгир Меҳмонов 28, - 1:0 (Шерзод Каримов). Дарко Никач 40, - 2:0 (Аъзам Алиев).

Навбаҳор: Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов, Илҳом Бойдедаев (Аюбхон Нўъмонов, 56), Мирзоҳид Ғофуров (Дилшод Жабборов, 68), Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Дарко Никач, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич.

Бухоро: Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов, Арслонмурод Амонов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 63), Нозим Умуров (Вадим Чемиртан, 46), Беҳруз Шодмонов, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов (Азиз Ибрагимов, 57), Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев, Қаҳрамон Баҳодиров, Влад Ларинов.

Назоратчи: Арслон Хотамов. 

Комиссар: Бахтиёр Намозов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz