Қайднома

Қидирув

«Барселона» Испания суперкубоги соҳиби!

«Барселона» Испания суперкубоги соҳиби!

  13.08.2018 05:09
  0
  494
«Барселона» Испания суперкубоги соҳиби!

Испания суперкубогидан ўрин олган «Севилья» – «Барселона» учрашуви каталонияликларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб учрашувнинг 9-дақиқасида Пабло Сарабия «Барселона» дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. Кейин секин-аста ўйин тизгинини ўз қўлига олган «кўк-анорранглилар» ҳужум ёмғирини бошлашди.

Ниҳоят, тайм сўнгги қисмига келиб, Пикенинг голи билан ҳисоб тенглашди. Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида эса Дембеле «Барселона»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Айтиб ўйит жоиз, ўйинининг сўнги, аниқроғи, 90-дақиқада ҳакам каталонияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланганди, Аммо Бен Йеддер томонидан йўлланган зарбани тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

ИСПАНИЯ СУПЕРКУБОГИ

«СЕВИЛЬЯ» – «БАРСЕЛОНА» - 1:2 (1:1)

«Стад де Танжер»

Голлар: 1:0 – 9 Сарабия, 1:1 – 42 Пике, 1:2 – 78 Дембеле.

Севилья: Вацлик, Кьер, Гомес, Меркадо (Бен-Йеддер, 85), Эскудеро, Банега, Меса, Сарабия (Алеиш Видаль, 71), Навас, Васкес, Муриэль (Андре Силва, 60).

Барселона: тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Лангле, Бускетс, Рафинья (Ракитич, 46), Артур (Коутиньо, 53), Дембеле (Видаль, 86), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (16), Васкес (24), Меса (69), тер Стеген (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz