Қайднома

Қидирув

Нима учун «Бухоро» мухлислари ПФЛ устидан ФИФАга шикоят қилишмоқчи?

Нима учун «Бухоро» мухлислари ПФЛ устидан ФИФАга шикоят қилишмоқчи?

  14.08.2018 08:03
  0
  852
Нима учун «Бухоро» мухлислари ПФЛ устидан ФИФАга шикоят қилишмоқчи?

«Бухоро» клубининг мухлислари телеграм канали ўзбекистонлик футболсеварларга ва ПФЛга мурожаат тарзида ёзилган видеони эълон қилишди. Унда «Бухоро» клуби мухлиси томонидан қуйидаги гаплар айтилган:

«Биз «Навбаҳор»га қарши ўйиндан қайтиб келаётганимизда, ПФЛ «Бухоро» клубидан қандайдир қарздорлик учун 3 очкони олиб ташлаши ҳақидаги гап-сўзларни эшитдик. Биз аниқ биламизки, бу 3 очко бир жамоанинг олтиликка киритилиши учун олиб ташланяпти. Бу факт, бу билан баҳслашиб бўлмайди. Чунки уч очкони олдинроқ ёки кейинроқ олиб ташласа ҳам бўлар эди, лекин олтиталик аниқланаётган паллада эмас. 

Агар эртага ПФЛ «Бухоро»ни уч очкодан маҳрум қилса, биз петиция шаклида имзо тўплаб, ФИФАга арз қиламиз, бу ҳам фойда бермаса Ўзбекистон Республикаси президентига мурожаат қиламиз.  Бундай ПФЛнинг бўлганидан бўлмагани яхши. Бу ПФЛ футболни ўлдирмоқда. Бундай ташкилотда футболни тушунадиган одамлар ишлаши керак. Билингки, биз охиригача курашамиз» - дейилади видеодаги мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Бухоро» 32 очко билан 5-ўринда, «Металлург» 30 очко билан 6-ўринда, «Қўқон-1912» клуби 28 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Маълумот учун: «Бухоро» клубининг кейинги тақдири қандай бўлади?


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz