Қайднома

Қидирув

Миланликларда нима гаплар?

Миланликларда нима гаплар?

  15.08.2018 12:36
  0
  619
Миланликларда нима гаплар?

«Милан» 20 ёшли ҳужумчи Патрик Кутроне билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда Calciomercato хабар тарқатди. Маълум бўлишича, футболчи билан 2023 йилга қадар шартнома имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Кутроне «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Франциялик ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоко ҳам «Милан» аъзосига айланди. 23 ёшли футболчи Италияда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. «Россонери» «Челси» вакилини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олди.

Милан шаҳрининг яна бир жамоаси «Интер» эса «Монако»дан Бальде Кейтани харид қилгани ҳақида хабар берди. Милан клуби сенегаллик футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олди. Олдинроқ «Интер» уни 30 миллион еврога баҳолаётгани тўғрисида маълумот тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz