Қайднома

Қидирув

Алишер Усмонов «Эвертон»га сармоя киритишга тайёр

Алишер Усмонов «Эвертон»га сармоя киритишга тайёр

  16.08.2018 17:13
  0
  499
Алишер Усмонов «Эвертон»га сармоя киритишга тайёр

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ акционери Алишер Усмонов «Эвертон»га ўз сармоясини киритишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида россиялик тадбиркор ўзининг 30 % акциясини Стэн Кроенкега 550 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб юборди.

Усмонов ушбу қарорни «Арсенал» клубининг якка эгаси бўлишга бўлган уринишлари зоя кетгани учун қабул қилди. Бундан ташқари Усмонов клубнинг директорлар кенгашидан ўрин ҳам олмаган.

Маълумки, Премьер-лига битта одамнинг фақатгина бир клубга қисман қисман ва тўлиқ эгалик қилиши мумкин. Эндиликда «Арсенал» клубидан қутулганидан сўнг Усмонов бошқа лойиҳага киришиши мумкин бўлади.

Бундан аввал Усмонов «Эвертон» клубига сармоя киритишини рад этиб келган, бироқ энди ўзининг собиқ бизнес ҳамкори Фарад Моширига молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин. Мошири мерсисайд клубининг эгаси ҳисобланади.

«Биз Фарад Мошири билан дўстмиз. Агар у ёрдамга муҳтож бўлса, мен унга кўмак беришим мумкин. Агар менда уларнинг яхшигина лойиҳаси бўлса мен уни кўриб чиқишга тайёрман», - дейди Усмонов.

Айтиб ўтиш лозимки, «Эвертон» клубига сармоя зара қилмайди. Чунки мерсисайдликлар Англиянинг топ-клублари орасига кириш учун интилмоқда.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz