Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: «Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди»

Равшан Ҳайдаров: «Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди»

  16.08.2018 20:51
  0
  543
Равшан Ҳайдаров: «Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди»

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув якунлангач терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Авваламбор олдимизга қўйилган минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман. Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди. Биринчи турдан сўнг Қатар терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик ва тўғри тактика танлай олдик. Кўриб турганингиздек, бу ҳисобда ҳам акс этди», – деди терма жамоамиз устози.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоси Рустам Ашурматов ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистондан ташриф буюрган кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Буни кутмагандик. Ҳаммангизга алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчимиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин давомида ўйлаб қўйган режаларимизни амалга оширдик. Навбатдаги учрашувларда ҳам шу темпда ҳаракат қиламиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз», – деди футболчи.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу ғалаба орқали футболчиларимиз муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қила олишди. Терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Тайланд терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz