Қайднома

Қидирув

Карим Бензема: «Реал»да катта тажриба тўпладим»

Карим Бензема: «Реал»да катта тажриба тўпладим»

  24.08.2018 06:17
  0
  1352
Карим Бензема: «Реал»да катта тажриба тўпладим»

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Европа суперкубоги баҳси ўтказилди. Унда Мадриднинг икки жамоаси - «Реал» ва «Атлетико» клублари ўзаро баҳс олиб боришди ва «матрасчилар» қийин кечган учрашувда ишончли ғалабага эришишди.

«Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема ана шу учрашув ва бошқа турли мавзулар юзасидан UEFA.com сайтига интервью берди.

- Европа суперкубогида қатнашиш Чемпионлар Лигаси ғолиблиги каби «Реал» учун одатий ҳолга айланиб қолди. Мавсумнинг дастлабки энг муҳим учрашуви сиз учун қандай аҳамият касб этди?

- Европа суперкубоги ҳам битта соврин. Сиз «Реал» футболчисимисиз, демак ғалаба қозонишга мажбурсиз. Бунинг учун биз майдонда боримизни бердик.

Албатта, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин таркибимиз янгиланди. Агар мавсумни соврин билан бошлаганимизда ёмон бўлмасди. Афсуски...

- Чемпионлар Лигаси финалида гол уриш сиз учун қандай аҳамият касб этади?

- Бу бошқача гол бўлди. Дарвозабон қандай қарорга келишини олдиндан сезгандим. Шу боис ҳам голни урмасам бўлмасди.

Ўша кеча мен учун катта аҳамият касб этди. Нафақат урган голим, балки финалнинг ўзи ҳам. Ўйлайманки, ажойиб ўйин ўтказдим. «Реал» сафидаги энг яхши ўйинларимдан бири, десам ҳам бўлаверади.

- Ўша кечадаги Бэйлнинг голига қандай муносабат билдирасиз?

- Ажойиб. «Ливерпуль» ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг Бэйл қайчи услубида зарба бериб, вазиятни «Реал» томонга оғдирди. Бу Гарет ва жамоа учун фантастик вазият бўлганди.

- ЕЧЛ баҳсларида 100дан ошиқ ўйинда майдонга тушгансиз. Бу борада фикрингиз қандай?

- Шундай бўлгани билан фахрланаман. Бу амбицияларим ва ғалабага бўлган чанқоқлигимдан далолат. Ўйнашда давом этиб, голлар уришни, жамоадошларимга самарали узатмалар беришни истайман. Юқоридаги рақамлар менга фахр бағишлайди ва иштиёқимни янада оширади.

- Сўнгги беш йилда тўрт марта ЕЧЛда ғолиб чиқиш қандай бўларкан?

- Биз сўнгги йиллардаги совринларни инобатга оладиган бўлсак, «Реал»нинг олтин асридан баҳра оляпмиз. Ўйлашимча, жамоамиз йилдан-йилга кучайиб борди. Бундан ташқари, узоққа бориш учун бор кучимизни ишга солдик. Ҳар бир мавсум аввалида катта босимга дуч келамиз.

- Совринлар серияси жамоанинг 50-йиллардаги рекордига яқинлашиб қолганини биласизми?

- Чемпионлар Лигасида қаторасига уч марта ғолиб чиқиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу турнирдаги рақобат ўта кучли. Лекин бизнинг таркибимиз ўзига хос характерга эга бўлган ажойиб футболчилардан ташкил топган. Жаҳонда тенгсиз эканлигимизни бир неча бор исботладик.

- «Реал»даги ўнинчи мавсумингизни бошлаяпсиз. Жамоага келганингиздан буён нималар ўзгарди?

- Шу ерда ўсдим. Ўз услубимга эга бўлдим, жаҳоннинг энг яхши клубида катта тажриба тўпладим. Дастлабки йиллар қийин ўтганди. Лекин ҳамиша кураш олиб борганман. Чунки мақсадим ушбу клубда кўп йиллар қолиш эди.

- «Реал»га ўтаётган ёш футболчиларга қандай тавсиялар берасиз?

- Энг яхши Маслаҳатим - ҳамиша бор кучингиз билан меҳнат қилинг. Клубга қандайдир янгилик олиб киришга интилинг.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz