Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» доим шердек курашар! («Пахтакор»-79нинг мангу хотираси шарафига)

«Пахтакор» доим шердек курашар! («Пахтакор»-79нинг мангу хотираси шарафига)

  25.08.2018 15:33
  0
  699
«Пахтакор» доим шердек курашар! («Пахтакор»-79нинг мангу хотираси шарафига)

Мудҳиш бир хабар тарқалди ахборотдан,

Тиниқ осмон қоронғу босди мотамдан.

17 баҳодир «оққуш»га айланиб,

Фазодан қайтмади аччиқ йиғлатиб!

 

Оҳ, бу мусибат қўйди бизни ғамга солиб,

Бир-биридан асл эди афсунгарлар,

Бетакрор, жаҳонга жозиба кўрсатиб!

Она юртим, ўзбегим, ёдда сақланглар!

 

Боткин қабристонида ётибди алп йигитлар,

Эссиз, фазода жон бериб, кўз юмганлар.

Абадий тирик ва яшар биз учун улар,

Ёддан  чиқмайди, асло чин қаҳрамонлар!

 

Олтин авлод туғилганди «Пахтакор»да,

Ан, Олимжон, Фёдоров, Шуҳратлар.

Футболимиз ғурур-рамзи бўлиб тарихда,

Унутилмайди, яшайди халқ қалбида!

 

Мана, бош бўлиб турибди Бобуржон ҳам,

Қўлларида бир қучоқ гулу, кўкси ғам-алам?!

Қурмоқдалар янги стадион муҳташам,

Сиймолар яралар, қалбидан илҳом!

 

«Пахтакор» ҳали сўзин айтмади, яшар,

Суперлигада ҳам шер каби курашар.

«Олтин» олиш сенга жуда ярашар,

Халқ жамоасин сўзсиз, севишар!

 

Ҳазрат бобомиз Алишер Навоий,

Айтганлар маънога бой улуғ рубоий.

Занжирбанд шер-да ҳеч қачон енгилмас,

Оллоҳим, «Пахтакор»га бер омад туганмас!

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz