Қайднома

Қидирув

Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

  27.08.2018 10:04
  0
  550
Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

Индонезияда бўлиб ўтаётган 18-Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаб, нимчорак финалда эса Гонконгни мағлуб этиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритишгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун 27 август куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да чорак финал ўйинларига старт берилади. Дастлабки икки ўйинда Ўзбекистон Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борса, Саудия Арабистони Японияга қарши тўп суради. Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини Индонезиянинг Бекаси шаҳридаги “Patriot Chandrabhaga Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Соат 17:30да эса Сурия – Вьетнам баҳси бўлиб ўтади. Айнан шу ўйинда ғолиб бўлган жамоа Ўзбекистон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан ярим финалда баҳс олиб боради.

БАА – Шимолий Корея жуфтлиги ўртасидаги чорак финал баҳси ҳам Тошкент вақти билан соат 17:30 бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда Саудия Арабистони – Япония жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради.

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. ИНДОНЕЗИЯ

ЧОРАК ФИНАЛ

27 август соат 14:00

ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

САУДИЯ АРАБИСТОНИ – ЯПОНИЯ

27 август соат 17:30

СУРИЯ – ВЬЕТНАМ

БАА – ШИМОЛИЙ КОРЕЯ


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz