Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларидаги иштирокини чорак финалда якунлади

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларидаги иштирокини чорак финалда якунлади

  27.08.2018 16:54
  0
  569
Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларидаги иштирокини чорак финалда якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди.

Учрашув кескин курашлар ва голларга бой тарзда ўтди. Жанубий Корея тезкор гол киритганига қарамай, биз тезда жавоб қайтаришга муваффақ бўлдик. Жалолиддин Машарипов 17-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Кейин Жанубий Корея таркибида 1-голга муаллифлик қилган Хванг ҳисобни 2:1га етказишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.

Иккинчи таймни фаол бошлаган футболчиларимиз кетма-кет иккита гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Икром Алибоев ҳар иккала голга муаллифлик қилди. Аммо 75-дақиқада Рустам Ашурматовнинг хатоси бизга қимматга тушди. Яна ўша Хванг Куи Чжо ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Экстра таймларда икки терма жамоа ҳам эҳтиёткор тарзда тўп сурди. 100-дақиқада Икром Алибоев иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Экстра таймлар тугаётган бир пайтда Жанубий Корея терма жамоаси пенальти ишлаб олди. Рустам Ашурматов жарима майдончаси ичида рақибни ушлаб қолгани туфайли ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтидан бошқа Хванг - Хванг Хи Чан унумли фойдаланиб ҳисобни 4:3га етказди. Ўйин шу ҳисоб билан тугади.

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ, 1/4 ФИНАЛ

ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ОТЖ 3:4 (1:2)

Гол: Ж.Машарипов (17), И.Алибоев (53, 56) - Хванг (5, 35, 75), Хванг Хи Чан (118)

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббос Отахонов, Достонбек Турсунов,  Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 85), Икромжон Алибоев, Достонбек Ҳамдамов (Бобир Абдихолиқов, 68), Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Нарзуллаев, 113)

Жанубий Корея ОТЖ: Сонг Бум Кун, Хванг Хун Су, Ким Мин Чжаэ, Ким Чжин Я, Ким Мун Хван, Сон Хён Мин, Хванг Ин Бом, На Санг Хо (Хванг Хи Чан, 46), Чанг Юн Хо (Ли Жин Ху, 22), Ли Сонг Мюу (Ли Сонг Ву, 61), Хванг Куи Чжо.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустам Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ким Мин Жаэ 105, Хванг Хи Чан 118.

Четлатиш: Икром Алибоев (100).


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz