Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «МЮ» устидан йирик ғалабага эришди

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «МЮ» устидан йирик ғалабага эришди

  28.08.2018 05:55
  0
  561
АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «МЮ» устидан йирик ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 3-тури доирасидаги сўнгги баҳс бўлиб ўтди. «Олд Траффорд» стадионида кечган ўйинда мезбон - «Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»ни қабул қилиб, йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қизиқарли тарзда кечган учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолганди.

Иккинчи бўлимга «шпорлар» ўзгача иштиёқ билан тушишди ва 50-дақиқада Кейин ҳисобни очган бўлса, Лукас Моура 52 ва 84-дақиқаларда йирик кўринишга келтирди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 3-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ТОТТЕНХЭМ - 0:3 (0:0)

27 август, «Олд Траффорд»

Голлар: 0:1 – 50 Кейн, 0:2 – 52 Лукас Моура, 0:3 – 84 Лукас Моура.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Эррера (Санчес, 55), Смоллинг, Джонс (Линделеф, 58), Валенсия, Погба, Матич (Феллайни, 61), Фред, Шоу, Лингард, Лукаку.

Тоттенхэм: Льорис, Триппьер (Орье, 76), Алдервейрелд, Вертонген, Роуз (Дэвис, 82), Дембеле, Дайер, Алли, Эриксен, Лукас Моура, Кейн (Уинкс, 89).

Огоҳлантиришлар: Лукас Моура (10), Эррера (19), Кейн (24), Валенсия (58), Роуз (77).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz