Қайднома

Қидирув

АГАР «НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН БЎЛСА...

АГАР «НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН БЎЛСА...

  28.08.2018 09:24
  0
  1055
АГАР «НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН БЎЛСА...

Мухлис кўнглида ҳеч қолмайди тугун,

Ғанимлар юраги бўлади кукун,

Адолат қарор топади шу кун,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

 

Ҳар кун Наманганда бўлади базм,

Ўн битта жамоа қилади тўзим,

Кубокни кўтарар Жаҳонгир, Аъзам,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

 

Биринчи медаллар бўлар Остонга,

«Лочинлар» учар тўлиб осмонга,

Овоза кетади Ўзбекистонга,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

 

Чемпионлик паради кўрамиз ҳали,

Худди «Барcелона», «Реал» сингари,

Илдам қадам босар Осиё сари,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

 

Муз қалблар бир зумда кетади эриб,

Юрамиз кўчада кўксимиз кериб,

Кубокни музейга қўямиз териб,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

Кор қилмас «Нефтчи»нинг урган голлари,

Мухлисларга қараб югурганлари,

Тушларига кирар бу ишлари,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

 

Армондан қутулар боболаримиз,

Бошимизга қўнар Ҳумоларимиз,

Ижобатдир дуоларимиз,

Агар «Навбаҳор» чемпион бўлса.

Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ,  Наманган шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz