Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду ЕЧЛ ўтган мавсумининг энг чиройли голи муаллифи

Криштиану Роналду ЕЧЛ ўтган мавсумининг энг чиройли голи муаллифи

  28.08.2018 19:32
  0
  741
Криштиану Роналду ЕЧЛ ўтган мавсумининг энг чиройли голи муаллифи

УЕФА Европа футболининг 2017/18 йиллар мавсумидаги энг чиройли голини аниқлади. Унга кўра, ЕЧЛ ярим финалидаги португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Реал» сафида «Ювентус» дарвозасига урган голи энг яхши дея эътироф этилди.

Ушбу эътироф УЕФА расмий сайтидаги сўровнома натижаларига асосланади. 2 ҳафта давом этган овоз бериш жараёнида УЕФА байроғи остидаги 11 та мусобақа ўйинлари орасидан танлаб олинган 11 та гол варианти тақдим этилган эди. Сўровномага жами 349 915 овоз келиб тушган бўлиб, шундан деярли 200 000 тасида ғолиб номзод қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Ювентус" аъзоси ҳисобланувчи Роналду ўтган ҳафтада берган интервьюларидан бирида айнан ушбу голини фаолиятидаги энг чиройлиси деб ҳисоблашини айтиб ўтганди.

Энг кўп овоз тўплаган голлар:

1. 197 496 та овоз - Криштиану Роналду («Ювентус» – «Реал», Чемпионлар лигаси)

2. 35 558 та овоз - Димитри Пайет («Марсель» – «РБ Лейпциг», Европа лигаси)

3. 23 315 та овоз - Эва Наварро (Германия – Испания, 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Европа чемпионати)

Еврофутболнинг энг чиройли голлари муаллифлари:

2014/15 – Лионел Месси. 06.05.2015 даги «Барселона»-«Бавария» (3:0) ўйинидаги гол

2015/16 – Лионел Месси. 24.11.2015 даги «Барселона»-«Рома» (6:1)

2016/17 – Марио Манжукич. 03.06.2017 даги «Ювентус»-«Реал» (1:4)

2017/18 – Криштиану Роналду. 03.04.2018 даги «Ювентус»-«Реал» (0:3)

Бу йил овозга қўйилган голлар ўнлиги:


Манба: www.kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz