Қайднома

Қидирув

Европанинг 5та сара миллий чемпионатида ўйнаётган энг ёши катта футболчилар (фотогалерея)

Европанинг 5та сара миллий чемпионатида ўйнаётган энг ёши катта футболчилар (фотогалерея)

  01.09.2018 00:22
  0
  3259
Европанинг 5та сара миллий чемпионатида ўйнаётган энг ёши катта футболчилар (фотогалерея)

Бундеслигада ҳаммаси тушунарли: Клаудио Писарро энг машҳур «чол» футболчи мақомини олиши аниқ. Бошқа чемпионатлардачи?

Энг фахрий ўйинчи номи кимларга тегишли? Айтиш жоиз, 5та кучли лигада ҳам «отахон» футболчи бўлиб турганлар ўтган асрда ўйнай бошлаганлар.

Германия - Клаудио Писарро

Клуби: «Вердер»

Амплуа бўйича: ҳужумчи

Ёши: 39

Перулик ҳужумчи фаолияти давомида «Вердер» сафига 4-марта қўшилди. Бременлик мухлислар унга бу сафар ҳам катта умид боғлашмоқда. Ўзини «қари»дек ҳис қилмаётганини қайта-қайта таъкидлаётган Клаудио эса ўз навбатида, голлари билан клуб жонига оро бўлишга ваъда бермоқда.

Италия - Сержо ПЕЛЛИССЬЕ

Клуби: «Кьево»

Амплуа бўйича: ҳужумчи

Ёши: 39

Вероналик афсона клубда 18-мавсумини ўтказади. «Кьево» раҳбарияти шу ёз бошида жамоа тимсолига айланган фахрий билан ўртадаги шартнома муддатини бир йилга узайтирди.

Англия - Бруно САЛЬТОР

Клуби: «Брайтон»

Амплуа бўйича: ҳимоячи

Ёши: 37

Англия чемпионатининг энг «қари» иштирокчиси ҳам яқиндагина шарномасини янгилади. Эътиборлиси, «Брайтон» сардори 36 ёшида бир марта АПЛда ҳафтанинг рамзий терма жамоасидан жойишни уддалаганди.

Франция - Виторино ИЛТОН

Клуби: «Монпелье»

Амплуа бўйича: ҳимоячи

Ёши: 40

Илтон — Лига 1нинг энг ёши катта футболчиси, энг «қари» сардори. Асосийси, у ҳамон «Монпелье» ҳимоя чизиғида ўта муҳим ролга эга. Амалдаги шартномаси эса келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Испания - Даниэле БОНЕРА

Клуби: «Вильярреал»

Амплуа бўйича: ҳимоячи

Ёши: 37

Италиялик фахрий «Милан»нинг энг кучга тўлган даврини яхши эслайди: у «россонерлар» охирги марта Европа ЧЛда зафар қучишган пайт жамоанинг бир бўлаги эди. Тўғри, Бонера сўнгги ойларни шифохона ўтказди, аммо ҳозир «Вильярреал» сафида майдонга тушиш илинжида астойдил шуғулланмоқда.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz