Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Милан» сўнгги сониялардаги гол эвазига «Рома»ни мағлуб этди

«А» Серия: «Милан» сўнгги сониялардаги гол эвазига «Рома»ни мағлуб этди

  01.09.2018 09:44
  0
  403
«А» Серия: «Милан» сўнгги сониялардаги гол эвазига «Рома»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 3-тури доирасидаги илк ўйин «Милан» – «Рома» ўртасида бўлиб ўтди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

40-дақиқада Франк Кессиэ рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб миланликларни олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада Федерико Фасио мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Барчаси дуранг натижага қараб кетаётган бир вақтда, майдон эгалари гол уришга эришдилар. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг бешинчи дақиқасида Патрик Кутроне Гонсало Игуаиннинг узатмасини голга айлантирди ва жамоасига муҳим уч очкони келтирди.

Шу тариқа, «Милан» ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган бўлса, «Рома» биринчи мағлубиятини тан олди.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 3-ТУР

МИЛАН – РОМА 2:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 40 Кессиэ, 1:1 – 59 Фасио, 2:1 – 90+5 Кутроне.

Милан: Доннарумма, Мусаккьо, Родригес (Лаксальт, 76), Калабрия, Романьоли, Бонавентура (Кутроне, 84), Биглия, Чалханоглу (Кастильехо, 81), Кессиэ, Сусо, Игуаин.

Рома: Ольсен, Фасио, Маркано (Эль-Шаарави, 46), Коларов, Манолас, Нзонзи, де Росси, Пасторе (Кристанте, 68), Карсдорп (Сантон, 77), Шик, Жеко.

Огоҳлантиришлар: Кристанте (77), де Росси (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz