Қайднома

Қидирув

АПЛ: Волкер «Манчестер Сити»га ғалаба келтирди

АПЛ: Волкер «Манчестер Сити»га ғалаба келтирди

  02.09.2018 05:48
  0
  478
АПЛ: Волкер «Манчестер Сити»га ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган баҳслар давом этмоқда. Кечага белгиланган ўйинларининг сўнггиси «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтди ва унда «Манчестер Сити» – «Ньюкасл»ни қабул қилиб битта тўп фарқи билан ғалабага эришди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Рахим Стерлинг ўзининг аниқ зарбаси билан мезбонларни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Деандре Йедлин мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим дебютида Кайл Уолкер чамаси 23 метр масофадан кучли зарба йўллади ва жамоасининг ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» ўз очколарини 10тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди.

АПЛ. 4-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – НЬЮКАСЛ 2:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 8 Стерлинг, 1:1 – 30 Йедлин, 2:1 – 52 Уокер.

Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Марез (Гюндоган, 76), Фернандиньо, Сильва (Компани, 89), Стерлинг, Габриэл Жезус (Бернарду Силва, 58), Агуэро.

Ньюкасл: Дубравка, Фернандес, Кларк (Мерфи, 81), Дамметт, Ласселс, Ки Сон Ен, Кенеди (Атсу, 54), Диаме, Йедлин, Перес, Рондон (Хоселу, 73).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz