Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» йирик ғалаба, Бенземадан навбатдаги дубль

Ла Лига: «Реал» йирик ғалаба, Бенземадан навбатдаги дубль

  02.09.2018 07:01
  0
  434
Ла Лига: «Реал» йирик ғалаба, Бенземадан навбатдаги дубль

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Леганес» учрашувида мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув мадридликларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Бу ҳужумлар 17–дақиқага келиб ўз самарасини берди: жарима майдонига узатиб берилган тўпни Дани Карвахаль боши билан Гарет Бэйлга қулай тарзда ташлаб берди, уэълслик ҳужумчи эса тўпга тўхтатмасдан зарба бериб ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай меҳмонларнинг саноқли ҳужумларидан бирини Каземиро ўз жарима майдонида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Гидо Каррильо аниқ бажариб мувозанатни тиклади ва қаймоқранглилар сафида дебют ўйинини ўтказаётган Тибо Куртуа ўз дарвозасидан илк голни олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам майдон эгаларига омадли келди, Карим Бензема ҳаволатиб узатилган тўпни бош билан дарвозага аниқ йўллади, дастлаб ушбу гол инобатга олинмади, бироқ видеотакрорларга мурожат қилган ҳакам кейинчалик голни ҳисоблади.

61-дақиқада Бензема жамоасининг комбинациясини самарали якунлади: Каримнинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб берган зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди.

66-дақиқада Марко Асенсио рақиб жарима майдонида қўполлик билан тўхтатилди. Пенальтини Серхио Рамос аниқ бажариб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, «Реал» учинчи турда ҳам ғалабага эришган ҳолда турнир пешқадамига айланиб олди.

ЛА ЛИГА. 3-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ЛЕГАНЕС 4:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 17 Бэйл, 1:1 – 24, пенальти Каррильо, 2:1 – 48 Бензема, 3:1 – 61 Бензема, 4:1 – 66, пенальти Рамос.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Асенсио (Себальос, 78), Модрич (Иско, 62), Бэйл (Васкес, 85), Бензема.

Леганес: Куэльяр, Бустинса, Сильва, Хуанфран, Сиовас, Эл-Жар (Эн-Несири, 70), Перес, Гумбау, Эрасо (Микель Весга, 69), Сантос (Ролан, 81), Каррильо.

Огоҳлантиришлар: Модрич (3), Сантос (27).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz