Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Ювентус»да ғалаба, Роналдунинг қуруқ серияси давом этади

«А» Серия: «Ювентус»да ғалаба, Роналдунинг қуруқ серияси давом этади

  02.09.2018 07:24
  0
  493
«А» Серия: «Ювентус»да ғалаба, Роналдунинг қуруқ серияси давом этади

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Парма» – «Ювентус» ўйинда туринликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Марио Манжукич меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 33-дақиқада Массимо Гоббининг чап қанотдан узатган тўпини Жервиньо яқин масофадан рақиб дарвозасига жойлаб мувозанатни тиклади.

58-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Манжукичдан чиройли пас қабул қилиб олган Блез Матюиди ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Ювентус» кетма-кет учинчи турда ғалаба қозонди ва 9 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ. 3-ТУР

ПАРМА – ЮВЕНТУС 1:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 2 Манжукич, 1:1 – 33 Жервиньо, 1:2 – 58 Матюиди.

Парма: Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Гальоло, Гобби, Ригони (Дейола, 60), Штулац, Барилла, Жервиньо (да Крус, 61), Инглезе, Ди Гаудио (Чераволо, 80).

Ювентус: Шченсни, Куадрадо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира (Дибала, 80), Пьянич (Жан, 73), Матюиди, Бернардески (Дуглас Коста, 55), Манжукич, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Пьянич (13), Бернардески (40), Ригони (45), Куадрадо (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz