Қайднома

Қидирув

Рамос: Куртуа - ажойиб дарвозабон, аммо Наваснинг ажойиб мавсумларини унутмаслик керак

Рамос: Куртуа - ажойиб дарвозабон, аммо Наваснинг ажойиб мавсумларини унутмаслик керак

  02.09.2018 19:31
  0
  544
Рамос: Куртуа - ажойиб дарвозабон, аммо Наваснинг ажойиб мавсумларини унутмаслик керак

«Реал» сардори Серхио Рамос Примеранинг 3-турида «Леганес»га қарши кечган ва 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бир ҳафта мобайнида рақибни синчиклаб ўргандик. 90 дақиқа давомида ўйинда яққол устунлик қилиб бўлмайди, аммо бизнинг муваффақиятимиз ҳужумларни яхши якунлашда бўлди.

Куртуа — ажойиб дарвозабон, аммо биз Кейлор Навас билан ҳам ажойиб мавсумлар ўтказганимизни унутмаслигимиз керак. Айниқса, Чемпионлар лигасида. Биз таркибни кучайтирдик, мураббий эса танловда қийналмоқда, бу эса яхши аломат.

VAR тизими? Бу тизим голларни нишонлашга қўймайди, аммо мен бу тизимни ёқлайман. Баъзида у ёрдам беради, баъзида эса голлардан айиради ва рақибларга ёрдам беради. Лекин бу тизим футболда ҳаққонийликни таъминлашга хизмат қилади», — дея Рамоснинг сўзларини келтирган Marca нашри.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz