Қайднома

Қидирув

Суперлига-2018. Биринчи босқич якунлари: ким энг яхши кипер?

Суперлига-2018. Биринчи босқич якунлари: ким энг яхши кипер?

  03.09.2018 00:15
  0
  1313
Суперлига-2018. Биринчи босқич якунлари: ким энг яхши кипер?

Миллий чемпионатимизнинг дастлабки қисмида 12та клуб жами 26 нафар дарвозабон хизматига эҳтиёж сезди. Дилшод Ҳамроевнинг 2та жамоа сафида майдонга тушганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хуллас, 132та ўйинда мухлислар 26 нафар голкипер ҳаракатига гувоҳ бўлишди. Умуман олганда, Суперлига доирасидаги 13та ўйинда дарвозабонлар бирорта гол қўйиб юборишмади - 0:0.

Нақ 59та учрашувда эса киперлар ўз дарвозаларидан 1 марта тўп олиб чиқишди. 12та клубдан 2таси бутун босқич давомида ягона голкиперга таянди.

Қисқаси, ҳозирча 2 нафар дарвозабон Суперлига баҳсларида тўлиқ 100 фоиз қатнашди.

«Пахтакор»(12та гол қўйиб юборди)

Чемпионатнинг илк босқичини пешқадам сифатида якунлаган жамоа мураббийлари 22та ўйинда ҳам Элдор Суюнов маҳоратига ишонч билдиришди. Муҳими, Александр Лобановни захирага «михлаб» қўйган терма жамоамиз кипери бу ишончни тўла оқади.

Зеро, «Пахтакор» ўз дарвоқасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа бўлиб турибди. Демак, Элдор 11та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади (7та уй учрашуви ва 4та сафар баҳсида).

Ўртача ҳисобда айтсак, Суюнов 1та ўйинда 0,55та гол қўйиб юборяпти ёхуд ҳар 165 дақиқада. Ажойиб кўрсаткич ва шуни назарда тутсак, Элдор айни пайт миллий жамоамиз учун биринчи рақамли номзоддир.

«Навбаҳор»(18та гол қўйиб юборди)

Наманган жамоасининг Суперлигада ҳимояси мустаҳкам иккинчи яхши жамоа бўлганида, айниқса, Ботирали Эргашев муҳим роль бажарди.  Қаранг, олимпия терма жамоамиз кипери Суперлига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, улардан 7тасида гол қўйиб юбормади. Ўртача статистикаси ҳам зўр: 1та ўйинда -0,66та гол (135 дақиқада 1та гол).

Ботиралининг асосий ўринбосари Акбар Тўраев ҳам чакки эмас: у 9та ўйинда 10та гол қўйиб юборди, холос. Трансферлар бозори вақти «Сўғдиёна»дан «Навбаҳор»га ўтган Дилшод Ҳамроев эса ҳозирча 1та ўйинда иштирок этди ва унда дарвозасини дахлсиз сақлади. 

«Қўқон-1912» (20та гол қўйиб юборди)

Ҳа, Суперлиганинг илк босқичида энг кам гол қабул қилган 3та жамоадан бири бўлган «Қўқон-1912» энди кучлилар қаторида қолиш учунгина курашади, холос. Нўъмон Ҳасановнинг ишонган кипери Ўткир Юсупов 22та ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланиб, улардан 6тасини «қуруқ» ўтказди.

Дейлик, Ўткир охирги 4та баҳсда фақат иккинчи бўлимда 1тадан гол қўйиб юборди. Умуман олганда, бу дарвозабон жорий мавсум нақ 13та ўйинда атиги 1 мартадан ожиз қолди.  Ўртача статистикаси: 1та ўйинда 0,90та гол (ҳар 99 дақиқада 1та).

«Локомотив»(21та гол қўйиб юборди)

Игнатий Нестеров статистикаси «Қўқон-1912» кипериники билан тенг, ҳисоби. Битта фарқи шуки, миллий жамоамиз дарвозабони орада 1та ўйинни ўтказиб юборди. Шунингдек, унда «қуруқ» ўйинлари сони ҳам камроқ - 5та. Игнатийнинг ўринбосари - Маъмур Икромов эса 1та баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланиб, 1та гол қабул қилди. Демак, унда «қуруқ» ўйин йўқ.

«Бунёдкор»(26та гол қўйиб юборди)

Миржалол Қосимов 22та тур мобайнида Мурод Зуҳуров ва Суҳроб Султоновга теппа-тенг имконият берди - 11тадан ўйин. Эътиборлиси, улар шу учрашувларда тенг миқдорда гол қўйиб юборишди - 13тадан. Шундай экан, «Бунёдкор» голкиперларини савия бобида бир-бирларига муносиб рақобатчи сифатида таърифлаш мумкин. Тўғри, «қуруқ» ўйинларда озгина фарқ бор: Зуҳуров 3та, Султонов эса 1та баҳсда рақибларга тўп киритиш имконини бермади.

«Бухоро»(28та гол қўйиб юборди)

«Бухоро»нинг асосий посбони Асилбек Омонов жами 7та ўйинни «қуруқ» ўтказди. Тўғри, у 11 май куни «Локомотив»га қарши баҳсда 3та гол қўйиб юборганидан кейин иккинчи даврада атиги 2 марта майдонга тушди. Умид қиламизки, Асилбекда қатъият йўқолиб қолмаган.

Ҳар ҳолда, Улуғбек Бақоев иккинчи босқичда унинг хизматига ҳам эҳтиёж сезса керак. Лекин ҳаммаси аввало, Омоновнинг ўзига боғлиқ. У ўйнашни истаса, машғулотлар жараёнида Акмал Турсунбоевдан устун эканлигини исботлаши зарур. Айтиш жоиз, Акмалда «қуруқ» ўйинлар сони камроқ (3та), лекинўртача кўрсаткич бироз яхшироқ: 9та учрашувда ўз дарвозасидан шунча марта тўп олиб чиқди.

АГМК (28та гол қўйиб юборди)

Олмалиқ жамоаси ўйинларида 3 нафар кипер майдон юзини кўрди. Лекин Низомиддин Зиёвуддинов мажбурий ҳолатда, яъни Павел Матьяш қизил карточка олганидан кейин атиги 25 дақиқа ўйнагани ва бу вақтда 1та тўп ўтказиб юборишга улгурганини ҳам айтиш ўринли. «Қуруқ» ўйинлар сони бўйича айнан қирғизистонлик кипер устун (5та), лекин Роман Абдуловда ўртача кўрсаткич яхшироқ.

«Насаф»(28та гол қўйиб юборди)

Санжар Қувватов 19та ўйинда 20 марта тўп ўтказиб юборди, у шунинг баробарида қуруқ ўйинлар сони бў-йича 2-яхши натижага эга - 8та. Санжарнинг ёш ўринбосари - Умид Эргашев эса 270 дақиқа оралиғида 8 бора ожиз қолди. Унинг 3та ўйинда ўртача ҳисобда деярли 3тадан гол қўйиб юборганини назарда тутсак, ҳали кўп ишлашига тўғри келади.

«Нефтчи»(28та гол қўйиб юборди)

Виталий Мирний 9та ўйинда 15та гол «тўплаб», жамоадан кетди (украиналик кипер бу орада 1та учрашувда дарвозасини «қуруқ» сақлади). Абдумавлон Абдужалилов ва Музаффар Абдуллаев эса статистикани анча яхшилашди.

Дейлик, Абдумавлон 2та учрашувда рақибларга гол қувончини туйиш имкониятини бермади, қолаверса, 9 марта майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8 марта тўп олиб чиқди. Музаффар эса 4та баҳсда дарвозани қўриқлади (-5та гол ва 1та «қуруқ» ўйин).

«Металлург»(29та гол қўйиб юборди)

Бекобод клубининг энг кўп гол қабул қилган жамоалардан бири бўлиб турганига «Пахтакор» сабабчидир. Эътибор беринг, «Металлург» 29та голдан нақ 8тасини айнан «шерлар» билан ўйинларда «олди». Асосий кипер - Зафар Сафоевда 4та «қуруқ» ўйин бор, аммо унинг ўртача натижаси анча паст (ҳар 55,7 дақиқада 1та гол қўйиб юборди). Жавоҳир Илёсовдаўртача кўрсаткич яхшироқ (ҳар 101 дақиқада 1та гол), аммо «0»ли ўйинлари сони камроқ - 3та.

«Қизилқум»(29та гол қўйиб юборди)

Биринчи босқичда қизил карточка олган икки дарвозабондан бири «Қизилқум»да - Евгений Черемисин. Тўғри, у учрашувнинг 90}2-дақиқасида четлаштирилган ва бу умумий статистикасига катта таъсир ўтказгани йўқ.

Умуман, россиялик кипер жамоасининг 16та ўйинида қатнашиб, улардан 6тасида рақиб голи жабрини чекмади. Эркин Жабборов ва Артём Макосин ҳисобида эса ҳозирча «қуруқ» ўйин йўқ.

«Сўғдиёна»(32та гол қўйиб юборди)

Жиззах клуби дарвозасини 3 нафар кипер қўриқлаган бўлса, улардан ҳеч бири мақтанарли натижа қайд этолмади. Ҳа, Дилшод Ҳамроев (14та ўйинда -20та гол)ўрнига таклиф этилган Милан Митрович нисбатан яхшироқ ўртача статистистикага эришди, аммо 7та ўйиндан 2тасини «қуруқ» ўтказиб, қолган 5тасида 9та гол қабул қилди. Ширинбой Абдуллаев эса 1 бора имкониятга эга бўлиб, 90 дақиқада 2та гол қўйиб юборгани билан эсда қолди.

Т|р.

Дарвозабонлар

Клуби

Ўйин

Дақиқа

Гол

«Қуруқ» ўйин

Сар.|қиз.кар.

1.

Элдор Суюнов

«Пахтакор»

22

1980

-12

11

2|0

2.

Ўткир Юсупов

«Қўқон-1912»

22

1980

-20

6

2|0

3.

Игнатий Нестеров

«Локомотив»

21

1890

-20

5

1|0

4.

Санжар Қувватов

«Насаф»

19

1710

-20

8

0|0

5.

Евгений Черемисин

«Қизилқум»

16

1440

-18

6

1|1

6.

Павел Матьяш

АГМК

15

1325

-20

5

2|1

7.

Дилшод Ҳамроев

«Сўғдиёна»

14

1260

-20

3

2|0

8.

Асилбек Омонов

«Бухоро»

13

1170

-19

7

4|0

9.

Зафар Сафоев

«Металлург»

13

1170

-21

4

3|0

10.

Ботирали Эргашев

«Навбаҳор»

12

1080

-8

7

0|0

11.

Мурод Зуҳуров

«Бунёдкор»

11

990

-13

3

0|0

12.

Суҳроб Султонов

«Бунёдкор»

11

990

-13

1

1|0

13.

Жавоҳир Илёсов

«Металлург»

9

810

-8

3

2|0

14.

Абдумавлон Абдужалилов

«Нефтчи»

9

810

-8

2

2|0

15.

Акмал Турсунбоев

«Бухоро»

9

810

-9

3

1|0

16.

Акбар Тўраев

«Навбаҳор»

9

810

-10

3

1|0

17.

Виталий Мирний

«Нефтчи»

9

810

-15

1

1|0

18.

Роман Абдулов

АГМК

7

630

-7

3

1|0

19.

Милан Митрович

«Сўғдиёна»

7

630

-9

2

0|0

20.

Эркин Жабборов

«Қизилқум»

5

450

-8

0

1|0

21.

Музаффар Абдуллаев

«Нефтчи»

4

360

-5

1

0|0

22.

Умид Эргашев

«Насаф»

3

270

-8

0

0|0

23.

Артём Макосин

«Қизилқум»

2

90

-3

0

0|0

24.

Дилшод Ҳамроев

«Навбаҳор»

1

90

0

1

1|0

25.

Маъмур Икромов

«Локомотив»

1

90

-1

0

0|0

26.

Ширинбой Абдуллаев

«Сўғдиёна»

1

90

-2

0

0|0

27.

Низомиддин Зиёвуддинов

АГМК

1

25

-1

0

0|0

Довудхон АКРАМОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz