Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» «Уэска»ни янчиб ташлади

Ла Лига: «Барселона» «Уэска»ни янчиб ташлади

  02.09.2018 23:49
  0
  689
Ла Лига: «Барселона» «Уэска»ни янчиб ташлади

Испания чемпионатининг 3-турида «Барселона» клуби мусобақа дебютанти «Уэска» футболчиларини «Камп Ноу» стадионида қабул қилди. Мухлислар ушбу ўйинда умумий ҳисобда 10та гол кўришди.

Ўйинда меҳмонлар ҳисобни очишди, бироқ каталонияликлар ўйин тизгинини ўзгартириб юборишди. «Барселона» сафида Лионель Месси ва Луис Суарес дубль қайд этишди, яна битта голларни эса Усмон Дембеле, Иван Ракитич ва Хорде Альба киритишди. Рақиб жамоа ҳимоячиси Хорхе Пулидо автогол муаллифи бўлди. «Уэска» учун киритилган тўпларни Хуан Эрнандес ва Алехандро Гальяр муаллиф бўлишди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 3-ТУР

БАРСЕЛОНА – УЭСКА - 8:2 (3:2)

Голлар: 0:1 – 3 Эрнандес, 1:1 – 16 Месси, 2:1 – 24, автогол Пулидо, 3:1 – 39 Суарес, 3:2 – 42 Алекс Гальяр, 4:2 – 48 Дембеле, 5:2 – 52 Ракитич, 6:2 – 61 Месси, 7:2 – 81 Альба, 8:2 – 90, пенальти Суарес.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Умтити (Лангле, 65), Ракитич (Видаль, 71), Бускетс (Артур, 76), Коутиньо, Дембеле, Месси, Суарес.

Уэска: Вернер, Пулидо, Луизинью, Мирамон, Эчейта, Мелеро, Мусто, Гомес, Алекс Гальяр (Рубен Семеду, 65), Лонго (Гюрлер, 58), Эрнандес (Авила, 72).

Огоҳлантиришлар: Луизинью (26), Мусто (87), Видаль (88).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz