Қайднома

Қидирув

Стивен Жеррард ҳам реферини танқид қилди

Стивен Жеррард ҳам реферини танқид қилди

  03.09.2018 08:44
  0
  520
Стивен Жеррард ҳам реферини танқид қилди

«Рейнжерс» клуби бош мураббийи Стивен Жеррард Шотландия Премьер-лигасининг 4-тури доирасидаги «Селтик»ка қарши кечган ўйиндан сўнг (ўша баҳсда «Рейнжерс» 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради) ҳакамлар фаолиятини танқид остига олди. Жеррард айниқса, бош ҳакам Вилли Коллумнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаган.        

«Рейнжерс» устозининг таъкидлашича, рефери рақибнинг голли ҳужумидан олдин учрашувни тўхташи лозим эди. Боиси, ўша ҳужум арафасида «Сельтик» футболчиси Том Рогич шогирди Райан Жэкка нисбатан қўполлик ишлатган. Жеррарднинг сўзларига кўра, ўша пайтда захира ҳаками фол ишлатилганлигини қайд этиб, ишора белгисини берган, лекин бош ҳакам бунга эътибор қаратмаган.           «Албатта, ўша вазиятда қўполлик ишлатилганди. Мен кўп йиллардан буён футболда фаолият юритиб келяпман ва қўполлик нима эканлигини жуда яхши тушунаман. Захира ҳаками ҳам фикримга қўшилади. Чунки у ўша вазиятда арбитрга фол содир этилганлигини билдириб бақирди. Аммо бош ҳакам бунга эътибор қаратмади. Кейин эса рақиб дарвозамизга гол урди. 

Ўйиндан сўнг, ҳакамлар билан хотиржам ҳолда суҳбатлашиб, улар қўполлик содир этилган вазиятга эътибор қаратишмаганидан ҳайрон қолганлигимни билдирдим. «Сельтик»ка маҳорат ёки рақибнинг аъло даражада ўйин намойиш этганлиги сабабли мағлубиятга учраганимизда, ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмасди. Аммо бугун реферининг хатоси бизни очкодан маҳрум этди» - деди Жеррард дея Стивеннинг сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports нашри.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz