Қайднома

Қидирув

Мухлис асл баҳода адашмайди… ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 70-сонида

Мухлис асл баҳода адашмайди… ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 70-сонида

  03.09.2018 12:21
  0
  762
Мухлис асл баҳода адашмайди… ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 70-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 70-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Мухлис асл баҳода адашмайди…

Спортчиларимизнинг юксак ғалабалари муддати ва фурсати ҳар доим ҳам Мустақиллик куни шодиёнасига мувофиқ келавермайди…

- Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинлари ҳақида

Биласиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 18-Осиё ўйинлари олтин медалини ютиш вазифаси қўйилганди…

- 299та гол, 12та «дубль», 4та «хэт-трик»

СУПЕРЛИГА-2018 БИРИНЧИ БОСҚИЧИДА УРИЛГАН ГОЛЛАР

- Криштиану, аразлама, Лука ҳам муносиб-ку!

УЕФА 30 август куни Монакода ЕЧЛ-2018|2019 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш баҳонасида ўтган  мавсум якунларини сарҳисоб қилиб, энг сара футболчиларни тақдирлади…

- Лука Модрич: «Мадридда қоламан»

Тақдирлаш ва қуръа ташлаш маросимидан кейин мавсумнинг энг яхши футболчиси, «Кумуш футболка» соҳиби Лука Модрич одатга кўра, махсус интервью берди…

- Рекорд, бокс ва курашдаги «гегемон»лик

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ташкиллаштирилган Осиё ўйинлари-2018 2 сентябрь куни якунланди…

- Ҳақиқий футбол жангчиси

Мустафо Билолов ўтган асрнинг 80-йилларида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тимсолларидан бирига айланиб, мудофаа чизиғининг ҳақиқий тиргаги бўлди…

- Фақат кўк либосда…

Осиё ўйинлари-2018да Ўзбекистон футболчилари иштирокни якунлашган бир паллада 1994 йили мазкур мусобақа чемпионлигини нишонлаган термамизнинг таркиби қандай саралангани ҳақида суҳбатлашсак…

- Яна Қатар-2022 ҳақида

Эсингизда бўлса, газетамизнинг аввалги сонларидан бирида навбатдаги жаҳон чемпионати - Қатар-2022 хусусида батафсил ёзган эдик. Умуман, бу борадаги маълумотларга эҳтиёж катталиги ўз-ўзидан тушунарли, хусусан, юртимизда…

- «Сенсация» манбаи

МИЛЛИЙ КУБОК ТУРНИРЛАРИНИНГ ЭНГ «ҒАЛАТИ» ФИНАЛЛАРИ

- Рафаэль Варан: «Бизнинг жамоа - шавқатсиз»

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан L’Equipe нашрига берган интервьюсида жамоаси чиройли футболдан кўра рақибларини яксон қилишга кўпроқ эътибор қаратишини таъкидлади.

- Иродангга тасанно, Каллум

АПЛнинг ЯНГИ ЮЛДУЗИ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

- Академиянгиз қандай ишлаяпти?

А» СЕРИЯСИ УЧУН ҚАЙСИ АКАДЕМИЯ КЎПРОҚ ФУТБОЛЧИ ТАРБИЯЛАБ БЕРМОҚДА?

- «Озил яхши иш қилмаяпти»

ТОНИ КРООС ДЎСТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМАЯПТИ…

- Мактубингизни олдик: ҒАЛАБА ЗАРУР ЭДИ, АММО...

Гарчи Осиё ўйинлари тақвимидан ўрин олган футбол турнири ҳаттоки, қитъа миқёсида ҳам катта аҳамият касб этмасада, олимпиячиларимиздан фақат ва фақат Хиросима-94даги зафарли юришни такрорлашларини кутдик…

- Барчаси «Реал»га!

Европа Чемпионлар Лигаси-2018|2019нинг асосий босқичига қуръа ташлашдан олдин одатга кўра, аввалги мавсум якунлари сарҳисоб қилинди…

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz