Қайднома

Қидирув

Шохруз Норхонов: «Иккинчи босқичда олдимизда жиддий вазифалар турибди»

Шохруз Норхонов: «Иккинчи босқичда олдимизда жиддий вазифалар турибди»

  03.09.2018 14:59
  0
  472
Шохруз Норхонов: «Иккинчи босқичда олдимизда жиддий вазифалар турибди»

Суперлига биринчи босқич баҳслари якунига етди ва эндиликда жамоалар 6 тадан 2 гурухга бўлинган ҳолда баҳсларни давом эттиради.

«Сўғдиёна» жамоаси футболчиси Шохруз Норхонов биринчи босқич якунлари ва жамоаси иккинчи босқичга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Илгари 16 та жамоалар билан куч синашар эдик. Бу йил эса Суперлигада 12 та кучли жамоа қолган ва уларнинг 2 та кучли 6 таликка ажрилиши жамоалар ўртасида рақобатни кучайтирди. Менимча ҳозирги чемпионат формати ўтган йилгидан анча қизиқарли тус олди.

Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.

Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, раҳбариятимиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадмиз ҳозирги ҳолатмиздан юқорилаш ва уддалай олмаган ишларимизни иккинчи босқичда уддалаш.

Қуръа ташланганидан сўнг рақибларни билиб олдик ва ҳозир асосий вазифамиз 13 сентябрда ўтказиладиган «Қизилқум»га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўришдир. Мақсадимиз – «Қизилқум»ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллик Мустақиллик байрами билан юртдошлармизни муборакбод этаман. Ҳаммани хонадонига тинчлик-тотувлик, бахт-омад тилаймиз. Иккинчи босқичда барча жамоаларга омад тилайман, - деди маҳоратли футболчи.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz