Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне: «Сельта» ҳар доим иккинчи бўлим стартида кучаядиган жамоа»

Диего Симеоне: «Сельта» ҳар доим иккинчи бўлим стартида кучаядиган жамоа»

  03.09.2018 15:17
  0
  398
Диего Симеоне: «Сельта» ҳар доим иккинчи бўлим стартида кучаядиган жамоа»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 3-тури доирасидаги «Сельта»га қарши ўйин ҳақида гапирди.

«Бу ўйин биз учун яхши қўнғироқ бўлди, аввало мен учун. «Райо Вальекано» билан ўйин охирида 10 дақиқа суст ўйин кўрсатган эдик. Бу сафар иккинчи бўлим бошида шундай бўлди. Жавобгарликни тўлиқ бўйнимга оламан, чунки танаффусда керакли кўрсатмалар бермадим.

Биз суст ўйнадик, «Сельта» эса ҳар доим иккинчи бўлим стартида кучаяди. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, аммо бундай қилмадик. Рақиб беш дақиқа ичида интригани кўмиб ташлади ва муносиб ғалабага эришди», - дейди Симеоне.

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz