Қайднома

Қидирув

Килиан Мбаппе: «Бу ишимдан афсусланмайман…»

Килиан Мбаппе: «Бу ишимдан афсусланмайман…»

  03.09.2018 15:59
  0
  652
Килиан Мбаппе: «Бу ишимдан афсусланмайман…»

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати 3-тури доирасидаги «Ним»га қарши учрашувда четлатилганди.

Футболчининг сўзларига кўра, у мазкур ишидан афсусда эмас.

«Рақиб ҳимоячиларининг ҳаракатларидан асабим бузилиб борди. Бу футбол. «ПСЖ»дек клубда ўйнаркансан, бундай воқеаларга эътибор бермаслигинг керак.

Бундай воқеалар ҳар доим бўлади. Бу мени ҳар доим издан чиқараверса, қизил карточкаларим кўпайиб кетади. Шунинг учун бундан баланд туришим керак.

Ўзимни шундай тутганимдан афсусланмайман. Бу воқеа яна такрорланса, яна шундай қилган бўлардим. Мухлислардан, ҳаммадан узр сўрайман. Аммо рақибларнинг бундай ҳаракатига чидаб туролмайман.

Ҳимоячи ҳатто тўпга ҳам ўйнамади. Мен бу ишни кўриб чиқадиган комиссия олдида туришга тайёрман ва ўзимни ҳимоя қиламан. Футболда бундай ташланишлар бўлмаслиги керак», - дейди Мбаппе.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz