Қайднома

Қидирув

«МЮ» мухлислари бош кўтаришмоқда

«МЮ» мухлислари бош кўтаришмоқда

  04.09.2018 20:41
  0
  521
«МЮ» мухлислари бош кўтаришмоқда

Англия чемпионатининг 4-турида «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Бёрнли» устидан ғалаба қозонди. Ушбу ўйин давомида манкунианлик мухлислар клубнинг ижрочи директори Эд Вудвордга қарши акция уюштиришди.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» мусобақанинг илк 3 ўйиннинг 2тасида мағлуб бўлди ва бунинг оқибатида бош мураббий Жозе Моуриньо катта босим остида қолди.

Бироқ мухлисларнинг эътирози нафақат Моуриньога, балки Вудворд томонга ҳам қаратилмоқда. Бунга сабаб Вудворднинг Моуриньо билан янги шартнома имзолаб, аммо уни трансфер мавсумида қўллаб-қувватламади.

Ўз норозилигини манчестерлик мухлислар самолетни ижарага олиб, «Терф Мур» стадионидан «Эд Вудворд – омадсизлик бўйича мутахассис» деган ёзув билан учириб ўтишди.

Айтиб ўтиш лозимки, ушбу ибора Англия футболида 2014 йили Моуриньо сабабли оммалашиб кетди. Жозе ўшанда «Челси» клубини бошқарар ва бу сўзлар билан Арсен Венгерга нисбатан ишлатган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz