Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: «Роналду «Реал»ни тарк этади деб ўйламагандим»

Лионель Месси: «Роналду «Реал»ни тарк этади деб ўйламагандим»

  04.09.2018 22:45
  0
  581
Лионель Месси: «Роналду «Реал»ни тарк этади деб ўйламагандим»

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Реал» етакчиси Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га ўтгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, «Реал» – дунёнинг энг кучли клубларидан, уларда ажойиб ўйинчилар бор. Аммо Криштианунинг кетиши уларни бироз кучсизлантиради.

Унинг ўтиши «Ювентус»ни ЕЧЛ ғолиблиги учун яққол фаворитга айлантирди. Уларда кучли таркиб бор эди, энди эса унга Роналду қўшилди.

Унинг бу қароридан ҳайрон қолдим. У Мадридни тарк этади деб ўйламагандим. Шунингдек, «Ювентус»га ўтишини ҳам кутмагандим. Кўплаб даъвогарлар бор эди, аммо «Юве» ҳақида кам эшитгандим. Бироқ бу яхши клуб», – дейди Месси.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz