Қайднома

Қидирув

Эртага «Миллий» стадионида Ўзбекистон – Сурия ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Эртага «Миллий» стадионида Ўзбекистон – Сурия ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

  04.09.2018 17:44
  0
  605
Эртага «Миллий» стадионида Ўзбекистон – Сурия ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу учрашув 1 кун олдин яъни 5 сентябрь куни «Миллий» стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжумани соат 11:00да бошланади. Матубот анжуманидан кейин оммавий ахборот воситалари ходимларига ўртоқлик ўйинлари учун аккредитациялар тақдим қилинади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик мураббий қўл остидаги илк ўртоқлик ўйинига мухлисларнинг қизиқиши кучли.

Шу сабаб ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни «Миллий» стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz