Қайднома

Қидирув

Мексика варианти ҳам бор

Мексика варианти ҳам бор

  05.09.2018 08:20
  0
  572
Мексика варианти ҳам бор

Испания Ла-лигасининг Мексикадаги вакили Нуньо Перес-Планинг таъкидлашича, мамлакат чемпионати доирасидаги бир нечта ўйинни ацтеклар юртида ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. «Ла-лига раҳбарияти олдида ўйинларни Испаниядан ташқарига кўчириш имконияти катта. Хусусан, Мексика ҳам биз учун қулай жой, бу давлат муҳимлик даражаси нуқтаи назаридан иккинчи поғонада туради. АҚШдаги ўйинлар кутилган самара келтирса, эътиборимизни айнан Мексикага қаратамиз. Биринчидан, Мексика ва Испания маданият нуқтаи назаридан бир-бирига жуда яқин. Иккинчидан, Ла-лигада мексикалик футболчилар кўп. Шундай экан, Ла-лига ўйинлари бу ерда катта қизиқиш уйғотиши турган гап. Монтеррей ва Тихуана - ўйинлар учун мўлжалланаётган 2та асосий шаҳар. Ўйлайманки, яқин орада испан футболини мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш борасида мавжуд мавҳумликка барҳам берилади», - деди Перес-Пла. Эслатма, Испания лигаси раҳбарияти чемпионат ўйинларини бошқа мамлакатлар ҳудудида ўтказиш бўйича АҚШнинг йирик  медиакомпанияси билан 15 йиллик шартнома тузган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz