Қайднома

Қидирув

Футболда ҳам криптовалюта...

Футболда ҳам криптовалюта...

  05.09.2018 10:04
  0
  552
Футболда ҳам криптовалюта...

Криптовалюта футболга ҳам кириб келмоқда. Италия «С» сериясида иштирок этувчи «Римини» акциялари криптовалютага сотилган биринчи жамоа бўлди. Forbes журналида ёзилишича, Quantocoin компанияси клубнинг 25 фоиз акциясини рақамли пул воситасида сотиб олган. Охирги 25 йил давомида 3 марта инқироз ҳолатига тушган ушбу жамоа аввалги мавсум «D» серияси чемпиони сифатида битта юқори дивизионга кўтарилди. Quantocoin компанияси ҳиссадорларидан бири Пабло Дананинг таъкидлашича, криптовалютадан фойдаланиш футболдаги коррупция даражасини камайтиришга ёрдам беради. У шунингдек, компания ушбу харид билан чекланиб қолмаслиги ва бошқа клубларни ҳам сотиб олишни мўлжаллаётганини яширмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz